ЖУМБОҚ ЎЛКА

ЖУМБОҚ ЎЛКА

АҚШга бу келишим аввалгиларига қараганда анча бошқача, нима бўлганда ҳам йўл -йўриқни тушиниб қолганман, яхши бўлмаса ҳам ўзимга керакли нарсаларни сўрай оламан, озроқ бўлса ҳам инглизчада гаплашаман.

Келганимиздан, алоҳида уй олиш билан шуғилландик, танишларим Эстониялик Анна ва Польшалик Галиналар бу ишда бизга ёрдам берди. Биз ўғлим билан икки бедрумлик апартментга жойлашдик. Бу дегани Ўзбекистоннинг уч хоналик уйига ўхшайди, лекин анча катта бўлиб, учта - тўртда ёрдамчи хоналари мавжуд. Кир ювгич, кир қуритгич машиналари ўрнатилган хонача ҳам бор. Балкони каттагина. Ошхонасида шкафлар, катта музлатгич, газ плитаси тайёр. Кровать, телевизор, стол - стулларни Анна берди. Яшаётган уйимизда етмишта оила туради. Уйимизни эса тўрт қаватли “дом”га ўхшатса бўлади, лекин биз турган уй икки қаватли бўлиб, майдон жиҳатдан кўп жойни эгаллаган. Рўпарадаги бинода кутубхона, компьютер хона, спорт зал, басейин ва шу кабилар жойлашган. Бу бино ҳам уй берган компанияга тегишли. Шунинг учун уйда турувчилар бу нарсалардан текинга фойдаланишади, жумладан биз ҳам. Яшаш учун ойига 410 доллар тўлаймиз. Америка учун бу нарх унча қиммат деб ҳисобланмайди. Катта шaҳарларда бундай нархга бизникидақа уй топиш мумкин бўлмаса керак.

Шаҳримиз бой ва ўқимишли шаҳарча ҳисобланиб, ўзи кичкинагина, 19.000 аҳолиси бор, лекин катта шаҳарларда бор бўлган нарсанинг ҳаммаси бу ерда ҳам мавжуд. Фақат сон жиҳатдан кам. Масалан, овқатланиш жойлари тўлиб кетган бўлса ҳам, Магдоналдес, Сабвей, пиццерийлар ҳам ҳар компаниядан биттадан. Давлат мактаблари ҳам биттадан. Америкада бошланғич, саккиз йиллик ва катта синфлар учун мактаб биздагидек бирга бўлмайди, дойим алоҳида бўлади; битта бошланғич, битта саккиз йиллик, битта ҳай-скул, яъни тўққизинчидан ўн иккинчи синфгача мактаб бор. Қизлар учун алоҳида, ўғил болалар учун, бабтистлар, котоликлар, яна кандайдир бошқа динлар, шахсий мактаблар тўлиб ётибди, лекин у ерларда болалар сони кам, мен уларни ҳисоламаябман. Иккита коллеж бор. Коллеж тушунчаси бизнинг институт тушинчамизга тўғри келади, чунки коллежни битирганлар катта бир мутахассис бўлиб, ойлиги ҳам умр бўйи ишлаган оддий одамлардан бир неча баробар кўп бўлади. Бу коллежларда ўқиш давлат университетларида ўқишдан ҳам қиммат, чунки булар шахсий коллежлардир. Буларда ўқиш учун яратилган шароит Москванинг Ломоносов номли университет шароитидан ҳам яхши. Мен буни ҳеч иккиланмай айтаётганимнинг сабаби, ўзим Москвада ўқиганман, шароитларни жуда яхши биламан. Коллежларнинг биттаси Карлтон, иккинчиси Сент-Олаф деб аталарди.

Биз Карлтон коллежининг кутубхонасидан фойдаланар эдик. Китоблар жуда кўп, сиз ҳоҳлаган китоб мобода йўқ бўлса, бир ҳафтанинг ичида қаердан бўлса, топиб беришади. Компьютерларнинг сони йўқ. Энг замонавий ва энг юқори тезликдаги компьютерлар. Эрталабдан кечгача ўтирсангиз ҳам биров бир тийин сўрамайди, нимага ўтирибсан демайди.

Тўғри, шаҳар оммaвий кутубхонасида тартиб сал бошқача, у ерда компьютердан бир соат текинга фойдаланиш мумкин, бирон нарсани принтр қилсангиз - бу ерда пулли, лекин видеoфильмлар ёки ДВД фильмларини китобни уйга олгандек олaверасиз, фақат белгиланган кунигача топширишингиз керак, агар олиб боролмай қолсангиз, ҳар кунига 50 cентдан тўлашга тўғри келади. Китобларга ҳам қоида шундай, сизга китобни икки ҳафтага беради. Шунинг учун ҳеч ким китобни биздагига ўхшаб топширмай қўймайди, дарров, вақти ўтиб кетмасдан топширади.

Мутахассислигим рус тили ўқитувчиси бўлгани учун, коллежга келганимдан рус тили кафедрасига бордим. Кафедра мудири Робинсон яхши кутиб олиб, ишга таклиф этди. Мен бу ерда вақтинчалик эканимни, ишлашга рухсатномам йўқлигини (бу ерда ишлаш учун ҳаммада ишлашга рухсат номери бўлиши керак) илмий-тадқиқот билан шуғилланаётганимни айтдим. Америкага хос тадбиркорлик билан ўзлари учун ҳам, мен учун ҳам қулай йўлни топиб, бир гуруҳ талаба экология масаласида бир йилдан кейин Россияга кетишини айтди. Шулар уйингизга келиб озроқ дарс олишсин, деди. Жон деб рози бўлдим.

Энди мен ҳам бекор юрмайман. Шоҳруҳ ўғлим кунига ўқишга қатнайди. Тез кунда катталар учун ҳам инглиз тили ўргатиш мактаби борлигини билиб олдим.Бу мактаб уйимздан пиёда юрса кўпи билан беш минутлик йўл экан. Мен ҳам бордим. Исми фамилиямни, қаерда ва ким билан туришимни ёзиб, иккинчи гуруҳга олишди. Биринчисида алифбодан бошлаб ўтишар экан. Учинчи гуруҳдагилар анча яхши гапириб, бемaлол ҳамма нарсани тушинадиганлар эди. Бизнинг гуруҳда асосан менга ўхшаганлар. Туркиядан эри - хотин ўқийди. Ўғли шу ерда яшар экан, меҳмон бўлиб келишибди. Битта Сомалилик қоп-қора, лекин чиройлик, Ричел деган бойгина аёл, яқидагина келин бўлиб тушган Колумбиядан Анжелика, яна тўрт-бешта Мексикаликлар ўқийди.

Бир куни менинг номимга уйимизга хат келибди.Болангизни тишларини доктор кўригидан ўтказинг,келишдан олдин қўнғироқ қилиб, қачон келишингизни айтиб қўйинг деб ёзишибди. Бу ерда ҳар йили бир марта ёшларга бепул хизмат қилиш дастури бор экан, олиб бордим. Мен Шоҳруҳнинг тишларини ўзимча яхши деб ўйлардим, биттагинасини қурт еган, озроқ тешикчаси бор. Икки четидаги тишлари сал олдинроқдан чиққан, кейинчалик ўзи тўғри бўлиб кетади деб юрар эдим. Доктор биринчисини яхшилаб даволаб, пломба қилиб қўйди. Қийшиқ тишларни тўғрилашга брослет башара темир қўйиш керак экан; йўқ қўймаймиз, ўзи тўғри бўлиб кетади, дедим унинг нархи 5000 доллардан кам бўлмаслигидан хабардор бўлганим учун. “Мен телефон қилиб ўша поликлиникага айтиб қўяй, сизлар албатта боринглар, бизнинг фирмамиз сизлар учун уларга пул ўтказади,” - деди. Шоҳруҳнинг тишига бир қатордан қилиб темир брослет қўйди. Икки йил туриш керак экан, ҳар икки - уч ойда ўзгартириб турилади, дейишди.

Темир қўйишдан аввал ҳамма тишларини тозалашди. Бу ерда ҳамма ҳар олти ойда докторга бориб, тишларини тозалатар экан, биронта тиши сарғайган ёки тишида доғи бор одамнинг бўлмаслигини энди тушиндим. Тиш тозалаш нaрхи ҳамма жойда ҳар хил, 40 доллардан 80 долларгача. Мен ҳам бордим. Кейинчалик коллеж поликлиникаларида бундан ҳам арзон эканлигини билиб олиб АҚШга кейинги борганларимда коллежларга борадиган бўлдим.

Биз бу ерга ноябрда келган эдик, сал ўтмай яна хат кeлди. Бу сафар Крисмасга (бизнинингча янги йилга, 25 декабрда бўлади) ушбу мазилга келиб болангизга cовға олиб кетиинизни сўраймиз, деб ёзибди. Тавба, бизни кам таъминланганлар рўйхатига қўшиб қўйганми, худога шукур, кўп бўлмаса ҳам ўзимизга пулимиз етади, деб совға олишга бормадим. Эртаси куни уйимизга иккита аёл келибди. Кеча совға олишга келмадиларинг, деб иккита корoбкада портфель, кўрпа, СД плейер, Х-бокс ўйини, чана, китоб, бошқача ҳар-хил ўйинлар олиб келишибди. Раҳмат, бизга керак эмас, бу байрам бизники эмас, бизнинг байрам янги йилда, қолаверса 21 - мартдa бўлади, бу совғаларни пули камларга беринглар, деб совғани олмаслигимизни айтдик. “Сизлар шаҳримзда янги бўлсаларинг, минг бой бўлсангиз ҳам сиз ишламасангиз, ишлаган тағдиринигизда ҳам, бу байрам Крисмас, биз ҳаммага совға берамиз,” деди. Кечирим сўраб, совғаларни олишга мажбур бўлдим.

Минг олмайман деганим билан, ўзимнинг қанчалик хурсанд бўлганимни тассавур қилолмайсиз. Мен уларга ҳеч нарса қилиб бермаган бўлсам, нега бунча муррувват.

Эсимга Жиззаҳда ишлаб юрган вақтларим тушиб кетди. Институт янги очилган. Қурилиш ишими, тозалаш иши дейсизми, дарахт экиш,дарахтларни оҳаклаш - ҳаммасини талабалар билан бирга биз домлалар қиламиз, биров раҳмат демайди, фақат униси қолиб кетибди, буниси яхши қилинмабди, деб гап эшитамиз. Янги йил олдидан мажлислар, аудиторияларни тозалаш, зачётлар. Кечаси соат тўққизгача қолиб кетганмиз. Боғчага боламни олиб кетгани келсам, қоровулнинг бир ўзи ўтирибди, кўпинча улар ота-онаси келмай қолган болаларни қоравулга ташлаб кетишарди. “Боғча мудири олиб кетгандир,” - деди у. Одилжон ўғлим ўшанда энди иккига кирай деган. Биз хўжайим билан уни қидириб, транспорт йўқ, пиёда колхоз оралаб мудирaникига (у Москва колхозида турар эди) келдик. Қиш эмасми, кўчалар қоп-қоронғи, ҳар қадамда кечасига бўшатиб юборилгaн итлар. Болани у олиб келмаган экан. Балки навбатчи бўлган тарбиячи олиб кетгандир, деди, лекин ким навбатчи бўлганини у билмас экан. Уйга қайтиб келдик, соат 12 бўлиб қолгaн.

Эрталаб ишдaн аввал боғчага келдик, боламизни олиб келишибди. Яна ишга югурдим. Яна дарслар, ишлар, дарсдан ташқари ишлар… Иш соатимиз камида ўн соатни ташкил этади. Зиёдча ишладинг деб, бир сўм зиёд берилмайди. Хайрият, янги йилга битта совға беришди: ҳар хил қотиб кетган конфетлар,битта олма, тўртта - бешта ёнғоқ, ярим килолар чиқади. Конфетларнинг биттасини емасак ҳам (ўша вақтлари анча арзончилик эди) хурсанд бўлиб тилло топан одамдек уйга келамиз.

Жиззаҳ ҳали ҳoлва экан. Йиллар ўтиб, кандидатлик диссерициясини ёқлаб Тошкент фармацевтика институтида кафедра мудири бўлиб ишлаб юрибман. Бир куни прoфсоюз ташкилотимизнинг бошлиғи Бондаренкога дам олишгa йўлланма учун ариза ташлаб қўяй, - дедим. “Майли ёзиб қўяверинг, лекин бизга бир йилда битта йўлланма беришади. Навбатда икки юз киши турибди. Cизга навбат...” “Тушиндим, 200 йилдан кейин келаркан, - дедим, - ундайда ёзмай қўя қолай, агар ўшанинг ярмигача яшай олсак, навбатсиз берарсиз,”- деб кетганим эсимда.

Янги йил олдидан ҳар бир кафедра ёш болаликларнинг рўйхатини берсин деган топшириқ келди. Кафедрамизда ҳамманинг ёши қирқдан ўтиб қолгани учун ёш болаликлар йўқ эди. Энг ёш боламиз ҳам мактабга борар эди. Менинг ҳам кичкина ўғлим Шоҳруҳ биринчи синфга бораябди. Учтамизнинг, жумлада ўзимнинг фамилиямни ҳам қўшиб ёзиб бердим. Ҳамманинг фамилиясини ўчириб ташлашибди. Мактбгача болаларнинг рўйхти керак экан.

Бу ерда эса юқорида айтганимдек уларга ҳеч нарсa қилиб берганим йўқ, лекин кимлардир сизнинг ҳаётингиз билан қизиқиб, сизни хурсанд қилишга ҳаракат қилаётганини кўриб албатта қойил қоласиз, шундай ажойиботларни айтаверсам тугамайди.

Биз тезда кўп нарсаларни билиб олдик. Уйимизга интернет ўтказсак, бир ойга 17 доллар тўлар эканмиз, унинг устига энг тези яна. Ўн етти долларни менга бир талабам бир соат дарс ўтганим учун беради. Уйга интернет ўтказиб олдик.

Тошкентда докторлар менга ўт пуфагингизда тош бор, дейишган эди. Ҳар замонда оғриқ тутиб, анча қийналиб қолар эдим. Шунинг учун ўзимни эҳтиёт қилиб юрардим. Янги йил арафасида жуда қаттиқ оғриқ тутиб қолди. Ўтиб кетар деб чидаб ётавердим. Қарасам, оғриқ ўтиш ўрнига янада кучайиб бораябди. Энди касалхонага бормаcам бўлмайди. Машинамни ҳайдаш у ёқда турсин, жойимдан қимирлай олмадим. Ўғлим қўшнимизни чақириб келди. Касалхонга келдик, ярим соат ўтгач, оғриқдан нишон ҳам қолмади. Билагимга оғриқ қолдирувчи дорини осма уколда томизишиб қўйди. Ўша вақтда текширишди, ўт пуфагимдаги 5 см бўлиб кетган тош қимирлаб ўт йўлини тўсиб қўйган экан. Тошни олиб ташлаш керак, дейишди.

Операция бу ерда жуда қиммат туради. Ундай пул ҳар кимда бўлмайди. Бу ернинг фуқорасига тиббий суғурталари бўлгани учун компаниялар тўлайди. Мен эса ўзим тўлашим керак, менда албатта унча пул йўқ. Оғриқ тўхтади-ку, энди операция қилдирмай уйга кетаман, - деб ўйладим мен.

Палатага бир аёл кириб келди. Шароитимни сураб ёзиб олгач, операция учун сиз пул тўламaйсиз, бизда шундай ташкилотлар бор, улар сиз учун тўлайди, агар шунга рози бўлсангиз, ушбу қоғозларга қўл қўйиб беринг, - деди. Мен аввалига нимага у ташкилотлар мен учун пул тўлашини тушинмадим.

-Улар ҳозир тўласа, мен уларга қачон қайтаришим керак? - деб сўрадим.

-Сиз қайтармайсиз - деди у.

Тилим лол, ўзим беҳол бўлиб қолдим. Хурсандлигимдан томоғимга бир нарса тикилгандек бўлиб, йиғлаб юбордим. Боламни ўқитаётганлари етмагандек, энди операциямни ҳам кимлардир тўласа. Қаерга келиб қолдим? Тушимми бу, ёки дориларнинг таъсирида менга шундай кўринаябдими? Бу ҳақиқат эди. Раҳмат сенга, бутун умр Советлар ёмон деб келган давлат!

Операциядан кейин яна тўрт кун ётдим. Уйга келдим, яна менга хат кeлибди. Операция бўлганим учун олдимиздаги магазиндан бир ойда бир марта текин озиқ-овқатлар олишим мумкин экан. Бормадим.

Яна бир нарсани айтсам, бошқa штатларда турадиганлар ҳам ҳайрон қолади. Касалхонадан келганимга бир ҳафта ўтар ўтмас уйимизнинг мененжери бир даста қоғоз билан кириб келди. Мен унинг кўзига камроқ кўринишга ҳаракат қилар эдим, чунки уй олганимизда биз уч кишимиз деб, танишим Галинaни, мени, ўғлимни ёздирганмиз, Галинaни ёздирмасак бу ернинг қонунига кўра менга уй берилмаслиги керак. Галина эса бошқа уйда турар эди.” Хат ёздик, келмадингиз, сиз билан шартномани қайтадан тузишимиз керак,” - дейди.

-Нима учун, ахир яқинда тузганмиз-ку, - дейман ховотирланиб.

-Сиз ишламасангиз, операция бўлибсиз, уйга энди 410 эмас, 205 доллар тўлайсиз, 50 фойиз камайтирдик, шунинг учун келдим, - деди.

-Биз яқинда кетамиз, - десам, кетгунларингча ҳам қайта тузиш керак, сизлaрга оз бўлса ҳам ёрдам, - дейди.

Кейин биз ойига 205 дан тўлай бошладик.

Энди дўконлар тўғрисида ёзмоқчиман. Энг арзон cупермаркет Вол- март (wal-mart) ҳисобланади. Олдинги келганларимда бозорни шу магазиндан қилар эдик. Ҳозир биз унга бормайдиган бўлганмиз. Нарсаларнинг сифати унча яхши эмас. Уни Чорcу бозор деймиз. Бу eрда кетгизган пулга бошқа қиммат магазинлардан кўпроқ нарса олиш мумкинлигини, бунинг устига сифати ҳам яхши бўлишини билиб олганмиз. Жесипени, Сирс, Кохлс магазинлари ўртача ҳисобланиб, нарсалари анча сифатли бўлади.

Бу ерда бир қиззиқ нарсани айтмай ўтмасам бўлмайди. Ўғлимга шим олиш учун Жесипени магазинига келдик. Бизга ёққан шим 37 доллар экан. Қарасам, катта қоғозга иккита олсангиз 40 доллар деб ёзиб қўйилибди. Иккита бир хилни нима қилман деб, 20 долларга биттасини олмоқчи бўлдим. Биттаси 37 доллар бўлади, дейди сотувчи. Уч доллар қўшиб иккита олдим. Бир ҳафтадан кейин иккита олганлигимнинг чекини курсатиб биттасини топширдим, 20 доллар қайтариб беришди.

Ёзги кийимларни қишга яқин олсангиз, 90 процентгача туширилади. 100 долларлик нарсани 10 долларга, 10 долларлик нарсани 1 долларга оласиз. Қишки кийимларни ёзда олсангиз ҳам нарх шундай туширилади.

Энди “гараж сейил” ва “Фри” деган наралар ҳақида ёзмоқчиман. Биринчиси эрта баҳордан кеч кузгача жума ва шанба кунлари бўлади. Одамлар уйидаги ишлатмайдиган нарсаларини сотишга ҳовлисига олиб чиқади. Энг қиммат нарса 10 доллардан ошмайди. Телевизор, комтьютердан тортиб соатгача, оёқ кийимдан тортиб бош кийимгача, ўйинчоқлар, идишлар - умуман ҳамма нарсани кўриш мумкин. “Гараж сейил”дан ташқари “кўчиш cейил”и ҳам бўлади. Кўчиб кетаётганлар ҳамма нарсасини арзоннинг-арзонига сотиб кетади. Одамлар биздек ўтроқ эмас, кўчувчилар жуда кўп бўлади. “Фри” деб, шанба-якшанба кунлари текинга чиқариб қўйган телевизор, кир ювгич машина, велосипед, компьютер - умуман ўзларига керак бўлмаган нарсага, ёзиб қўйишади. Ҳоҳлаган киши бепулга олиб кетаверади. Биз ҳам кетишдан олдин яхши-яхши нарсаларимизни: кровать, телевизор, идишларимизни, радио, гилам, дазмол,микротўлқинли печь, чангютар ва шу кабиларни “фри” га чиқариб қўйдик, сал кўриниши ёмон ёки ёмонроқ ишлайдиган нарсалар аҳлатга ташланaди.

Юқорида айтганларим асосан кийим кечак сoтиладиган дўконлар эди.

Озиқ-овқатлар Каунти-маркет, Кабс-фути, Ҳайвей, Пад-маркт каби супермаркетларда сотилади. Чет элларда ҳар ҳафта ёки ҳар ўн кунда музлатгичлар тозаланиб, бор нарса аҳлатга ташланади, деб кўп эшитган эдим. Бу ҳақиқатга унча тўғри келмайди,чунки музлаткичдан муддати ўтган нарсаларни чиқариб ташлайсиз. Агар дўкондан олган озиқ овқатингизнинг кўрсатилган санаси ўтиб кетган бўлса, у нарсаларнинг маззаси ўзгариб, еб бўлмай қолади. Олма, апельсин, сметана ва шу кабиларнинг ташқи кўриниши ўзгармаган бўлиши мумкин, масалан, олма чиройлик кўриниб тургани билан сувсиз,ёғочга ўхшаб қолиб чайналмайди, ютишга ҳам қийналасиз. Апельсинлар эса ичи қуриб қолади. Бошқа нарсалар ҳам худди шундай, конфетларнинг вақти ўтса ,умуман еб бўлмай қолади.

Биз сут олсак, уч кундан кейин эскирди деб, хамирга ишлатар эдим. Кейин билсак, ўн кунларда ҳам пиширмаган сутим айнимас экан, дўконларда сутни бир ой очмасдан сақлаш мумкинлиги кўрсатилган. Қулубнай, шофтолилар ҳам шундай. Улар ҳам химиёвий қайта ишловдан ўтказилган бўлиб,уларни ҳам бир ҳафта-ўн кун бемалол сақлай оласиз. Ўзимизда ҳамма нарса маззали, деб, бу ернинг овқатини ёқтирмас эдик. Шу нарсаларни еб юз ёшгачага яшаб юрганларни кўриб, интерннетда ўртача ҳаёт саксонга яқинлигни ўқиб, ўлиб қолмасмиз, ҳеч бўлмаса шуларча яшармиз деб, дарров овқатига кўникиб кетдик.

Мексика, рус, Европа, Осиё магазинлари супермаркетлардан кичкрoқ бўлиб, у дуконларда ҳам ҳоҳлаган нарсангизни қишин ёзин топса бўлади. Рaвоч, хурма, нишолда, мош, гречка - умуман топилмайдиган нарса бўлмайди. Ёлғон бўлмасин, бу ерда фақат қази ва оқ тутни кўрмадим. Ибн Синонинг китобида ёзилган ҳар хил доривор кўкатлар, уларнинг қуритилганлари, дориси - ҳаммаси ҳинд, Хитой, Осиё дўконларида тўлиб ётибди. Манти қаcқонни ҳам Осиё магазинидан олдик.

Бу ерда “Бир доллар”лик магазинлар ҳам бор, нима олсангиз нархи 1 доллар. Бу магазинларда асосан кунинги керак бўладиган моллар сотилади. Ручкалар, дафтар, шампун, идишлар, идиш ювгичлар, электрга боғлиқ нарсалар, кoнфетлар, нина - ип, тапочка, носки, қўлқоп - умуман ҳамма нарса бўлади.

Шундай қилиб Америка ҳақида ёзганларим ҳозирча шу. Ёзаман деса мавзу куп. Нима бўлганда ҳам ҳақиқатдан у жумбоқ ўлка, уни билиб олиш ёки тушиниш анча қийин.

Ўзга юртда подшо бўлгандан, ўз юртингда гадо бўлгин, нақлига амал қилиб ўз севимли юртимизга қайтиб келдик. Худога шукур, гадойлик қилмаябмиз, келажакка ишончимиз катта. Бир вақтлар келиб мустақил Ўзбекистонимиз Америкадан ўтиб кетса ажиб эмас. Фақат рус шоири Н.А.Некрасов “Темир йўл”асарида айтгандек, афсуски у даврда мен бўлмайман, ёшим анча ўтиб қолган.

УМИДА ТУСУНОВА

UMIDA TURSUNOVA

ҚЎШНИЛАР

ҚЎШНИЛАР

Дийдорингиз ғанимат, тезрок чиқинг қўшнилар,

Сумалак бир баҳона, кўришайлик қўшнилар.

Қорлар эриб,совуқнинг ҳовридан тушганига бир ҳафта бўлгани йўқ. Ҳаво бирдан исиб кетиб, ёзнинг жазирама кунларига ўхшаб қолди. Яқиндагина жонга тегиб кетган қишнинг қачон тугашини орзиқиб кутиб ўтирганлари эсдан чиқиб, oдамлар энди иссиқдан нолий бошлаган.

Пўлатой элликка бориб қолган бўлса ҳам,ёшлигидагидек чаққон. Қошлари қоп-қора,оппоқ думалоқдан келган юзи қизи Хуршиданикидан фарқ қилмайди. Хуршидани кўрганлар “Сетора” гурухидаги Феруза деб ўйлайди. Пўлатойнинг, юзига мос келмаган улкан гавдасининг оғирлиги гўё йўқдай, у тонг-саҳардан туриб, чаққонлик билан Чорсу бозорига жўнади. Чорсуни у уйларига яқингина жойлашган Марказий универмаг ёки Госпитал бозоридан ҳам яқин деб ҳисоблайди.Ростдан ҳам, уйининг тагидаги “Ойбек” метросига тушса, ўн минут ўтмай, “Чорсу”дан чиқади. Бозордан у яхши буғдой олиб келди. Буғдойни ҳар йили Пўлатойнинг ўзи олади, бошқаларга ишонмайди. Сумалак учун энг яхши буғдой бўлиши керак, деб ҳисоблайди у. Буғдойнинг яхшисини олган бўлса ҳам, уйга келгандан кейин битталаб тозалайди, сал чети ейилиб қолган донани ҳам ажратиб ташлайди. Буғдойни кўкaртириш учун балконидаги сўрига чиройлик қилиб клиёнка солади, ивитилган буғдойни бир текис қилиб сепиб чиқади. Унинг буғдойлари етти кун ўтгандан бармоқ тенги бўлиб, кўкариб чиқади.

Бизникига Ҳилола қизини юборади. Биз Пўлатойлар билан тўққизинчи қаватда турамиз.

-Гўшт майдалагич, элак ҳамда тоғорангизни олиб бизникига чиқаркансиз, ойим сумалак бошлаймиз, дедилар. Кейин Ҳилола олтинчи қаватга тушиб кетади. Қолганларга телефон қилинади.

Иккинчи қаватдан бошқа Пўлатой чиқади. Бу Пўлатой тиш доктори бўлиб ишлайди. Унинг учта боласи бор. Иккита ўғли Шомаҳмуд билан Шомақсуд тиббиёт институтида ўқишади. Феруза қизи эса тиббиёт билим юртини тамомлаган. Пўлатойнинг эри Шарқ нашриётида ишлайди. Бу нашриёт аввал партия МК нинг нашриёти деб аталар эди.

Қўшнимникига чиқсам, Лаъли опамиз шу ерда эканлар. Лаъли опа “Ўзбекистон овози” газетасида ишлаган, ҳозир эса нафақага чиққанлар. Маҳaллада Лаъли опа янги чиққан асарлaрнинг шархловчиси. Буни ўқинглар, буниси қиззиқ эмас экан, деб ахбарот бериб туради. Унинг тўртта боласи бўлиб, иккита қиз, иккита ўғли бор. Қизлари Ҳулкар, Нилуфарлар маҳалланинг гўзаллари эди. Опа-сингиллар бу опа-сингилларни келин қилишган. Ўғли Шаҳриёр ёзувчи Вали Ғофуровнинг набираси Нилуфарга уйланган, Бахтиёри эса, нашриётда ишлайди. Лаъли опанинг турмуш ўртоғи Шофайзи Шoисмоилов журналист ва шоир,аввал “Ўзбекистон овозида” ишлагaн, ҳозир “Жаҳон адабиёти” журналида ишлайди.

Маҳаламизда журналист, ёзувчи, шоир, артист, нашриёт ходимлари, олимлар кўп. Қўшниларимизнинг кўпини республикамизда яхши танишади. Улардан Клара Жалилова, артист (биринчи бор “Мафтунингман” фильмида ўйнаган), Мансур Тошматов (Ғанижон Тошматовнинг ўғли,қўшиқчи), Абдунаби Бойқўзиев, Шоҳруҳ ака Акбаров -адиблар,Маъмура Эргашева,онаси Тўти опа (раққосалар), Гулбаҳор Сулаймонова (қўшиқчи), Ўлмас Алиҳўжаев (“Ўткан кунлар”да Отабекни ўйнаган), Гавҳар опа “Баҳор” ансамблида раққоса бўлган. Яна ёзаверишим мумкин, лекин мен ўзим яхши таниганларни ёзаябман.

Шундай қилиб Пўлатойникида Лаъли опа бор экан. Мендан кейин “тўртқaват” дан, биз рўпарамиздаги тўрт қаватли уйларни шундай деб атаймиз, Собира опа (“Россия” меҳмонхонасида ишлаган), Қутби опа (эри учувчи эди), Сайёра опа (Ўзбекистон фанлар Академиясининг Химия институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган,ҳозир нафақада) лар чиқиб келишди.

Клара опа келмас экан, улардан айтиб юборибди. Чарчаб келган эканлар;уларнинг чарчаб келганига ишонамиз, чунки Пўлатойга ўхшаганлар Чорсуга кўпи билан бир соатда бориб келса, Клара Жалилова учун кун бўйи юрса ҳам етмaсди. Клара опанинг yчта ўғли бор, синглисининг қизи Наргизани ҳам Клара опа катта қилган. Ўғиллари “Ойижон, сиз бозорга борманг, ўзимиз югуриб бориб келамиз,” деганига қулоқ солмай, айланиб келаман, деб чиқиб кетаркан, халқсиз туролмайди.

Бозорда Клара опа одамлар билан ҳангома қилиб келади. Катта ёшлиларнинг ҳаммаси уни яхши танийди. Клара опа ҳам эринмай уларга “интервью” бериб келади.

Ҳеч эсимдан чиқмайди, менинг “гап”им бир сафар рўза вақтига тўғри келиб қолди. Ҳамма ифторлик вақтига келиши керак эди. Битта Клара опанинг келишини кутиб ўтирибмиз, тез келавермади. Бир-икки марта чиқиб зинапояларга қулоқ солиб келдим. Клара опа бизга келганда, қўрқамaн, деб ,тўққизинчи қаватга чиқишда лифтдан фойдаланмасди, дойим пиёда чиқар эди. Бир вақти Клара опа шошиб кириб келди.

- Бошлайверинглар, мен бугун оғзимни очиб қўйганман, дейди у. Кейин билсак, Клара опа бозорга борибди, қайтишдан олдин нишолда олиб кетай, деб нишолдафурушларнинг олдига борибди. Одати бўйича аввалига роса ҳангома қилган.

-Клара опа сиз ҳам рўза тутасизми? - деб сўрабди биттаси. - Алҳамдуллоҳ, мусулмонман, албатта тутаман,

семизлигимга тутмайди деб ўйлайсиларми, ширинликни яхши кўраман-де. Рўзани эса, худога шукур,ҳар йили тутаман, - дебди.

-Ёшлигингизда жуда чиройлик бўлгансиз-а, “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан”, ашулангизни жуда яхши кўраман-да, мана менинг нишолдамни кўринг, арзон у ёқда турсин, сизга текинга ҳам бериб юбораман, дебди муҳлисларидан бири бўлган нишолдафуриш. Клара опа кўрсаткич бармоғининг учида нишолдадан татиб кўрибди. Ўша нишолдафуришнинг ёнида ўтирган ўрта ёшли аёл: Клара опа мана буни бир кўринг, нақ асал дейсиз, бунинг рангини қаранг, қуюқлигини айтмайсизми, - деб қўлидаги нишолдага ботирилган ёғоч кафкурини унга тутибди. Олдинги татиб кўрган нишолдаси иштаҳасини очиб юборган шекилли, Клара опа бунисидан кўпроқ олиб оғзига солибди. Орқа томондаги сотувчи: Мен сиздан хафа бўлдим, лоақaл қайрилиб ҳам нишолдамга қарамадингиз, - дебди

-Вой, ўргилиб кетай, хафа бўлманг, ҳозир кўраман, – деб, унинг нишолдасидан ҳам еб кўрибди.

Хуллас, ялайвериб тўйиб кетганидан бошқасини татиб кўришга ярамай: Йўқ, энди еб кўрмайман, оғзим жуда шира бўлиб кетди, - деса, нарироқда ўтирганлардан биттаси пиёлада чой узатибди. Клара опа чойни мазза қилиб ичиб олибди. Пиёлани қайтариб бераётганида, рўзалиги эсига тушиб кетибди. Шундай қилиб, Клара опамиз оғзини эртароқ очиб қўйибди.

Рўза тамом бўлиб, ҳайитдан кейин кўрганимда, Клара опа рўза эди, қaрзимни тутаябман, деди…

Клара опани кўрмaганлар, хафа бўлманглар, телевизор ёки фильмларда, айниқса “Келинлар қўзғалони” да қандай бўлса, ҳаётда ҳам шундай, гримни ҳам, либосни ҳам унча ўзгартирмайди.

Уйига борсангиз, деворида битта ўғлининг ёшлигидаги расми бор, атлас кўйлакча кийдириб, бантик тақиб қўйилган. Учинчи боласи ҳам ўғил бўлгандан кейин, қизгa ҳавас қилиб, ўғилчасига атлас кўйлак тикдирибди, кийинтириб расмга туширибди.

-Клара опа расмни олиб қўйинг. Ўғлингиз ўзи ота бўлган бўлса, энди хафa бўлар, - дедим бир куни.

-Болаларимни биласиз-ку, менинг кўнглимга қарашади.” Ойижон сизга ёқса, тураверсин,” - дебди ўғли ҳам.

Бир куни кичкина ўғлим Шоҳруҳ қўлида бир қисим конфет билан уйга кириб келди. Бунча конфетни қаердан олдинг, деб сўрасам, Клара опам бердилар, дейди. Бир соат олдин Клара опани кўтариниб метродан чиқиб келаётганини деразадан кўрган эдим. Ҳали уйига етиб бормабди-да, деб ётоқхонамга ўтиб, энди бу деразадан пастга қарадим, Клара опа болалар майдончасидаги “беседка”да ўтириб олган, атрофида маҳалламизнинг мактабга бормайдиган ёш болалари. Оқила билан Абдунабининг Дилёр ўғли, Адҳам (республиканинг тожик газетасида ишладган Тохир акаинг набираси), Қутби опанинг тўртта набираси, Ферузанинг энг кенжа, бешинчи ўғли, бешинчи қаватдаги Владимирнинг ўғли Юра, Нажиянинг иккита кичкинаси, Ботирбек ва Саодатнинг эркатойи Муроджон, Собира опанинг Сабина набираси, Элбек ва Умиданинг (у 110-мактабда физикадан дарс беради) Асил ўғли - умуман қарийиб ҳамма бола шу ерда. Клара опа ҳаммасини отини айтиб, биттадан ўпиб чиққан, мен буни аниқ биламан, жуда болажон, доим шундай қилади. Уларнинг ҳаммасига конфет бериб чиқибди. Олган икки кило конфетидан тўртта қолган экан, болалардан узоқроқда турган Павел (сал ақли заифроқ бола) ни чақириб унга берибди.

Мен пастга тушдим. Сўрашиб бўлгач, “Клара опа энди уйингизга бора қолинг, бу туришда бозорда олганларингиздан ҳеч нарса қолмайди,” - дедим.

-Оғзидан қони келсин нарсаларнинг, булар ҳам болалар билан ширин-да, - дейди, маъносига эътибор бермай доим “оғзидан қони келсин” жумласини ишлатадиган Клара опа.

Маҳалламизда Наврузми, тўйми, бошқа байрамними нишонласак, четдан артист чақирамиз, уларнинг вақти тугаб кетиб қолишса, ҳеч ким хафа ҳам бўлмайди, афсусланмайди ҳам, чунки дарров Клара опамизни тургизамиз. Клара опа айрим вақтлари қўшиқ сўзларини эсдан чиқариб, бошқасини айтиб юбораверишига ҳам ўрганиб қолганмиз. Бунинг устига ўйинни ҳам жуда қотиради. Клара опа ҳам маҳалласида эканлигини сезиб, ўзини жуда эркин, бўш тутади. Асли Клара опа ҳақида китоб ёзиш керак, Обид Асомовлар билан кинога тушгани Ҳиндистонга борганининг ўзи бир асар, кичкинагина қиссага уни

сиғдириш қийин.

Гулбаҳор Сулаймонова ҳам (уйимизга кейинроқ кўчиб келган бўлса ҳам) дарров ҳаммамиз билан тил топишиб кетди. Мaҳалламиздан биронтамиз қўшиқчининг хизматига мухтож бўлсак, ҳеч қачон “йўқ” демаган. Ўғли Шоҳруҳ менинг Шоҳруҳимдан каттароқ бўлса ҳам, улар жуда яқин ўртоқ.

Шундай қилиб Клара опа кейинроқ чиқар экан.

Ҳеч вақт ўтмай Пўлатойларникига биринчи подъезднинг учинчи қаватида турадиган Мамлакат опа кириб келди. Мамлакат опа чиройлик хушчақчақ аёл, кўришганда бағрига босиб, анчадан бери кўришмаганимизнинг хуморидан чиқайлик, деб кўришади, учта қизини чиқаргaн, Баҳодир ўғли доктор, келини мен ишлайдиган фармацевтика иститутини тамомлаган, Ўзар Аҳмедовинг жияни, Ўзар Аҳмедов кўп йиллар бизда декан бўлиб ишлаган. Ҳозир менга ўхшаб кафедра мудири. Мамлакат опа журналист, “Тошкентдан гапирамиз” газетасида ишлайди.

Собира опаларнинг уйида мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Гавҳар опа туради. Эри Турсунқул ака учувчи бўлиб ишлаган.

Ўнг томондаги тўрт қаватли уйда раққоса Маъмура Эргашеваларнинг тепасида Маликалар туради. Малика ҳаммамизга ёқади. Бунёд ва Шаҳло деган болалари бор. Юнусобод томондан участка қуриб кўчиб кетган бўлишса ҳам, доимо биз билан бирга. Турмуш ўртоғи Раҳмон ака Қамбаров жуда ўқимишли,ақлли одам. Ҳозир у Тошкентнинг энг кўзга кўринган тадбиркорларидан. Раҳмон аканинг дадалари ҳозирги аэропорт жойлашган районда узоқ йиллар райкомнинг биринчи секретари бўлиб ишлаган.

Малика жуда чиройлик ўйнайди, у хамма билан ўртоқ. Унинг энг яқин дугонаси Гулчеҳра бўлади. Гулчеҳра мен турган уйда туради.У баланд бўйли , оппок, кўзга тез ташланадиган аёл, Шарқ нашриётида Пўлатой билан бирга ишлайди. Икки ўғли, Элмурод ва Сайдуллани бир кунда уйлантирди. Бундай чиройлик куёвларни маҳалламиз ҳали кўрмаган эди. Қизи тиббиёт билим юртида ўқийди. “Гап”имиз Гулчеҳраникида бўлган куни, у бизни бутунлай бошқача кутиб олади. Орамизда ҳақиқий пaзанда Гулчеҳра бўлса керак деб ўйлайман.

Гулчеҳрадан нариги подъездда Оқила ва Сиёсатхонлар туришади. Иккаласи ҳам Андижон вилоятидан. Уларнинг эрлари Абдунаби Бойқўзиев ҳам, Шоҳруҳ ака Акбаров ҳам доим матбуотда ишлаб келишган. Иккаласининг ҳам китоблари чоп этилган. Оқиланинг уч ўғли ва Ҳаётхон деган бир қизи бор. Оқила мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар эди. Мустақилликдан кейин бизнес билан шуғилланади. Оқила пул кетса кетсин, обрўй кетмасин деган маҳалланинг мард аёлларидан.

Сиёсатхоннинг Ҳулкар, Гулруҳ, Ирода деган учта қизи бўлиб, учаласи ҳам сутга чайиб олингандек оппоқ қизлар. Ҳозир учаласининг ҳам ўз оиласи бор. Ҳулкарнинг ўғли Нуриддин, Шоҳруҳ бобосининг ўғли, бошқаларни тан олмайди. Сиёсат ҳам маҳалланинг тўй, маракаларига чиқиб туради.

Бизнинг уйда Саодатлар хам туришади.Уларнинг уч фарзанди бўлиб,катта ўғли институтда, қизи тиббиёт билим юртида, кичкинаси мактабда ўқийди.

Саодат ёш булса хам жуда босиқ, ақилли жувон. Унинг қилган ишлари тартибли, режали. Оиласида ҳамма нарсалар бамаслаҳат қилинади. Саодат маҳалланинг яхши тикувчиси деб ҳам ҳисобланади. У бундан бир неча йил олдин ўтказилган “Маҳалланинг энг яхши келини” кўригининг ғолиби. Турмуш ўртоғи Ботирбек тўй – маърака маросимларини ўтказилишида фаол қатнашади.

Юқорида ёзганларим “гап”га, сумалакка доимий чиқиб турадиганлар.

Бизнинг уйимизга кўндаланг қилиб яна битта тўққиз қаватли уй қурилган, тагида “Ўзбегим” супермаркети бор. Бу уйдагилар ҳам маҳалла ишида фаол қатнашиб туради. Улар Пўлатойникига чиқишмаса ҳам, пастда чойхонадаги ишни бошлаб юборишган. Бу уйда Мавлуда деган аёл, менда ишлайдиган Ноила ҳам туради. Ноиланинг турмуш ўртоғи Челакдан, Жўра ака. Битта қизлари бор. У ҳам бизнининг институтни битириб, тўй бўлиб кетиб, ҳозир бир қиз, бир ўғилли бўлган. Ўғли Акбар Жўра бобосининг жони-дили.

Нaжия, Зуҳралар бир поъездда туради. Зуҳра жуда ёқимтой аёл, Азиз деган ўғли бор.

Насиба учинчи қаватда туради, у “давлат одами.” Ҳамма нарсадан ҳабардор. Ўғли уйланган, Наргиза деган зўр замонавий қизи бор. Мунира қўшнимиз жуда чиройлик аёл, ўйини ўзидан чиройлик. Унга профессионал раққосаларимиз ҳам таслим бўлишади. Госпитал бозори олдидаги мактабда “Маънавият ва маърифат” ишлари бўйича директор ўринбосари. Ўғли Акмал ҳам Шоҳруҳимнинг ўртоғи.

Меҳри ҳам ҳамиша маҳалла билан бирга. Унинг тўрттa қизи бор. Кичкина қизи Феруза менга ўхшайди, балки шунинг учундир, мен уни жуда яхши кўраман. Меҳри Қозоғистонлик, яхши аёл. Қизлари каттаравергач, чиқаришга кучи етмаслигини тушингандaн эри уйини ташлаб чиқиб кетибди. Бу гапни қанчалик рост-ёлғонлигини билмайман, болани берган худо, насибасини ҳам беради, деганларидек, улар ҳам бошқалардан кам эмас эди.

Маҳалламизнинг xотин қизлар ташкилотининг бошлиғи Хосият опа, у Пастдарғомлик. Мактабда русча ўқигани учун, маҳалланинг русийзабон яшовчилари билан ҳам “тил” топишади. Унинг кимидир тожик бўлса керак, уйида тожикча гаплашишди. Менинг фикримча кимидир татар ҳам бўлса керак. Нима бўлганда ҳам, Хосият опа байналминал аёл. Хореографиядан дарс берар эди. У яхши ташкилотчи. Сумалакнинг кўкатини гўшт майдалагичдан ўтказишга чарчаб кетсак, “Хосият опа рўпарадаги кафe ёки ресторан билан гаплашиб беринг, электоро-мясорубкаcида ўтказиб берсин”, дер эдик. Хосият опа дарров бориб ишни ҳал қилиб берар эди. Аёллар байрами борми, болалар байрами-ми, қизиқ-қизиқ тадбирларни уюштириб юради.

Маҳалламизнинг чойхонаси бизнинг подъезднинг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, деворда “Миробод туман Муса Тошмуҳаммад номли маҳалла чойxонаси” деган ёзув бор. Пўлатойнинг уйидан ўндан зиёд аёл пастга тушамиз. Кўплар чойхонада ун элаябди. Бошқалари чалпак пиширишаябди. Ҳар доим сумалак бошлашдан аввал ёғига чалпак пишириб олинади. Кимдир уйидан ёнғоқ олиб чиққан. Тошни эса болалар териб келишибди.”Сумалакдан тош топдим, бир парча қуёш топдим,” деб ашула ҳам қилиб қўйишади.

Пўлатойнинг эри Жалолиддин электр ходими бўлганидан, ҳар йилгидек ёрулик ва музика учун симларни тайёрлаган. Каттароқ болалар ўчоққа ўт ёқишмоқда. Чалпак тайёр бўлгач, сумалакни бошлаймиз. Унни қовуриб бўлиб, сув соламиз. Аёллар қозон атрофида ғуж бўлиб, унни эзишмоқда. Кайванилар бу муҳим дақиқаларда жуда эҳтиёткорлик, лекин ўта чаққонлик билан қарашиб туради. Сумалак бир қайнаб олгунча аҳвол шу. Қайнагандан кейин улар дам олишга ўтиради. Энди кафкурлар ёшларнинг қўлига ўтади. Кафкурларга узун дасталар улангани учун қозонни анча нарида туриб қўзғаса ҳам бўлаверади, айниқсa ўтиннинг ҳўлроғи тушиб қолиб, тутунига чидаб бўлмай қолган вақтлари.

Маҳалламизда келинлар ҳам кўпайиб қолган. Ёнимиздаги уйдан журналист Карим Бахриевнинг хотини Илмирахон уч қизини етаклаб чиқади Учинчи қизи Раъно Каримнинг нусхаси, агар у ўғил бўлганда кичкина Карим Бахриeв деган бўлардингиз. Илмира телевиденияда музика эшиттиришларини олиб боради. Унинг келин бўлиб тушган куни кечагидек ҳамманинг эсида. Кейин бошқа келинлар чиқади.

Кеч соат ўндан ўтгандан кейин музика янада авж олади, ўйин - кулги бошланади. Сумалакнинг ўзидан ҳам, сумалани тайёрлаш, қўшниларнинг учрашуви ҳаммага ёқади. Ҳар дойим “Дунё ғаниматдур,дўстлар хабар беринг” қўшиғини албатта бир эшитиб оламиз.

Менинг Шерзод ўғлим қўшниларни хурсанд қилиш учун уйдан видиокамера кўтариб чиқади. Ўзим эса еттинчи қаватда турадиган фотожурналист Губенкони чақириб келаман. Улар асли Украиналик бўлиб, қизи Оля менинг катта ўғлим Одилжон билан бир синфда ўқишган. Мактабдан кейин у университетни томомлaди. Губенко бизни қозон бошида расмга туширади. Унинг “Маҳаллада сумалак” деб аталган бу сурати кўп конкурслар ғолиби бўлгaн, мактабларнинг тарих китобига ҳам киритилган. Дарсликдаги ўша суратдагилар бизнинг маҳалламиз яшовчиларидир.

Кечаси соат иккидан кейин кўплар уйларига кетишади. Дойимгидек, Пўлатойнинг ўзи, Лаъли опа, Собира опа, Қутби опа, мен қозон бошида қоламиз. Эрталабга яқин сумалакни тайёр бўлганини ҳаммамиз бир-бир текшириб кўрамиз. Тирноғимизга томизган сyмалак оқиб тушмаcа, демак тайёр бўлай дебди, қозонни маҳкам ёпиб, димлаб қўямиз. Оловлари ўчоқдан чиқарилади. Кейин ухлашга кетамиз.

Энди чойхонада қозонга қаровул бўлиб Жалолиддин ўғли Маҳаммаджон билан қолади.

Соат ўн-ўн бирларда Пўлатой сумалакни очишга тушади. Маҳаллада яшовчилар, ҳоҳ ўрис, ҳоҳ ўзбек бўлсин, ҳоҳ армани, ҳоҳ жуҳуд ёки бошқа бўлсин - ҳамма сумалакка чиқади. Пастдаги ғала-ғовурдан уйғониб кетиб, деразадан қарайман. Биров коса, бошқаси пиёла, яна бошқалар ҳар хил ҳажмда банкалар, костюлчалар кўтариб сумалакка навбатда туришибди. Ана шунда ҳақиқий байрам бошланади. Тепадан, тўққизинчи қаватдан томошо қилиш жуда қизиқ. Қиши билан кўринмай қолган одамларни бугун кўриш мумкин. Вой, бир қўлида ҳасса, бир қўлида банка билан деярли бир йилдан бери кўринмай қолган Иван бобо ҳам бор-ку, мен уни ўлган бўлса керак, деб юрардим, умри узоқ бўлсин. Корейc қўшнимиз Рита ҳам юрбди, анчадан бери уйида йўқ эди. Отасининг маззаси бўлмай Чирчиқ районига кетган эди. Унинг бир ўғли бор, ўзи Шарқ нашриётида ишлар эди. Ўзбекчани aйрим ўзбеклардан яхши гапиради.

Секин-секин навбaтда турганларнинг сони камая бошлайди. Пўлатой охирги идишга сумалак солиб берадиям, сумалак ҳам тугайди. Пулатой сумалак тақсимлашнинг устаси бўлиб кетган. Қозонни очган вақти маҳаллага, ишлаганларга деб cумалакни челакларга солиб чойхонага киритиб қўйган бўлади. Охирида келганларга ҳам “қолмади” деб айтмаслик учун, бошқа идишга озроқ олиб қўяди. Умуман ҳамманинг кўнглини топади.

Қозонлар ювилиб, куллар йиғиштирилиб олингандан кейин ҳамма тарқалади. Мен ҳам дераза олдидан кетиб, чала қолган уйқумни давом эттирмоқчи бўлиб, яна ётиб оламан. Соат иккида Наврўзни нишонлашга чиқиш керак.

Эшикнинг қўнғироғи жиринглайди, туриб очаман. Пўлатойнинг қизи Ҳилола экан. Косада сумалак олиб чиқибди. Бу йилги сумалагимиз ҳам жуда яхши бўлибди.

УМИДА ТУРСУНОВА

UMIDA TURSUNOVA

БЎЙДОК БИЙНИНГ АВЛОДЛАРИ

T



Бўйдок бий таҳминан 1780-1800 йилларда туғилган бўлиб, Самарқанд атрофидаги машхур бойлардан бўлган. Пахта, ипак, узум, полиз экинлари, мол-йилқичлик, асал, қуруқ мева, сопол идиш, катта-катта хумлар ишлаб чиқариш, пишиқ ғишт тайёрлаш билан шуғилланган. Унинг ерлари ҳозирги Пойариқ районининг марказига етмасдан оқиб ўтадиган Қорасув ариғининг ўнг томонидан, Қирқовулдан нарига чўзилиб кетган жойларни ташкил этган. Бошчўраш, Болғали, Қарабдол деган томонларда ҳам ерлари бўлиб, молларини ўша томонларда ҳам боқтирар экан. Ҳозир Бўйдоқ бийнинг энг яқин авлодлари Паскиовул қишлоғида тўп бўлиб яшайди.Бошқалари республикамизнинг Тошкент, Жиззаҳ, Сирдарё томонларида ҳам бор.
Бўйдоқ бийнинг Ёрлақоб ва яна бир нечта болалари бўлган. Мен асосан шу ўғлининг болалари ҳақидa ёзмоқчиман. Ёрлақобнинг Ромонберди, Эгамберди, Бозорбой, Қулчи деган ўғиллари бўлган.

Ёрлақобнинг ўғиллари ичида ишбилармонлик, бойлик, сиёсат, маърифатпарварлиги билан Ромонбердига (У1846 йиллари туғилган-1921й. ўлган) тенг кeлaдигани бўлмаган. Унинг ерлари шунчалик катта бўлиб, жанубда Челакнинг катта бойи Умар бийнинг ерларигa туташиб кетган экан. Илм-ақл,адолатпарварлик томонидан эса Қулчи - амин (1860 йиллари туғилган) жуда ўткир экaн. Романберди жуда кўп яхши ишлар қилган, унинг ҳозиргача сақланиб қoлган боғлари, узумзорлари авлодлари томонидaн янгиланиб, қаралиб турилади.

Онамнинг гапига қараганда Эгамберди (1842 йиллари туғилган ) билан Бозорбойдан (1844 йиллари туғилган ) бола қолмаган эмиш. Улар  Умар бийнинг угиллари билан биргаликда   Жиззаҳ, Лойиш томонларда, Челакда оқ подшо аскарларига қарши  курашган экан, менимча улар уша жангларда вафот этган булсалар керак. 
    Қулчи ҳам узок умр курмаган.Унинг Ибройим,Умар ,Санам деган уч боласи хам Ромонбердига қолди.Ёрлакобнинг хамма болалари отаси Бўйдоқ бийнинг катта ҳовлисида турар эди.Ҳовли Паскиовулнинг катта мозордан 200-300 метрлар ўтгандан кейин жойлашган булиб дарбозаннг рупарасида тепалик булиб ,уни Шайит-бова деб аташарди.Ҳовлидаги уйларни Ромонберди қайтидан пишиқ ғиштдан қурдирди ,ўзи турган уйлар болахонали қилиб қурилган эди ,иккинчисида укасининг оиласи турарди.Учинчиси умумий уй бўлиб хизматкорлар ,болалар кундуз кунлари шу ерда бўлар эди.Бу ховлида  хар куни катта казон кайнатилган.Боболарининг "Корни тук ,усти бут,мехрибонлигингни доимо сезиб турган хизматкор сени хеч качон ташлаб кетмайди" деган гапларига амал килган Ромонберди суфи бетобларни табибларга каратар,балогат ешига етганларни уйлантириб куяр,куни етганларни дин талабига мос килиб охирги манзилга кузатишни хам уз зиммасига олар экан.
Шоир-у бахшилар,кизикчи ва дарбозларни чакириб ,узок тунлари шеърхонлик килдирган,бахшилар думраларини чертиб достонлар айтишган,дуне янгиликларидан сузлашган.Кизикчи ва дарбозлар туй-у,хашарларда  хизмат килишган.
Ромoнбердининг  Худойқул деган ўғли, Ғазна (1907 й. туғилган) декан қизи ва кичкинa ўғли Ёрлақоб (1920 й. туғилган) бўлган. Ромонберди сўфи менинг катта онам Бувнарни (1892 й. туғилган) Худойқул ўғлига олиб берган. Бувнарнинг оналар асли Кичик Қосалик бўлган, Қовунчи деган жойга тушган экан.
Бувнарнинг иккита ўғли бўлган, Исоқ 1909 йилда ва Маҳаммат 1910 йилда туғилган. Худойқул ҳеч вақт ўтмай ўлиб қолган. Болалар бобоси Ромоберднинг қўлида қолади. Кейин Ромонберди бева қолган келини Бувнарни укаси Қулчининг ўғли Ибройимбойга (1890 й. туғилган - 1941 й.ўлган) беради.
       Ромонберди бой вафот этгач,унинг ишларини Ибройимбой давом эттира бошлайди.
Шуро хукумати урнатилганда  бойликнинг тўқсон фойизидан купини  у давлатга  топширади.
.Узбекистон совет республикаси тузилгандан озгина вакт утар-утмас далаларни чигиртка босиб .
кетади. Чигирткаларнинг гув гув килиб туда-туда учиб келишидан хавотирланган кариялар каттик офат якинлашаетгани хакида огохлантиришади.  Хакикатдан хам тез вактдан кейин очарчилик бошланади.Кишлок ахли туйиб овкатланмайдиган вакти тог томонлардан очликдан нон кидириб келувчилар жуда купайиб кетади.Акаси Ромонберди ва отаси Қулчи  яратган Ваҳим боғини Ибройим отамиз бева-бечораларга, уйсизлaрга, қамбағалларга беради. Хар куни Улар учун катта катта козонларда иссик овкат тайерлатдирган,кийимсиз колганларга нарсалар берган.
 Бу ерда ночорлар нафақат озиқ-овқат ёки туришга жой топишган, улар бу ерда оилали, бола-чақали бўлиб, кейинчалик эл қаторига қўшилиб кетишган. 
     1939 йилнинг бошларида Ибройимбойнинг хонадонида жисмоний ва маънавий етуклик мавжуд эди. Бу катта ҳовлида ҳаёт қайнаб турган.Ўша вақти қуйидагилар яшаб турарди: Ибройимбой .,хотини Бувнар,болалари Исоқ 29 ёш, Маҳаммат 28 ёшли, Мамашариф - 19 ёшли, Зайнаб - 10 ёшли, Ҳанифа - 8 ёшли, Новватой - 4 ёшли, Ёрлақоб - 18 ёшли, набиралари 5 та, укаси Умар оиласи билан, келинлар - 3 та, Исмоил оиласи билан, хизматкорлар бола - чақаси билан - умуман ўттиздан ортиқ одам турар эди.
Ромoнбердининг Ғазна деган қизини биз ҳам танир эдик, биз ёш қиз вақтимизда у олтмишларга кирган кампир эди. Онам уни Танга опа дер эди. Романбердининг катта кизининг оти ҳам Ғазна бўлиб, ёш келин вақтидa битта болалик бўлиб ўлган экан. (Ундaн қолган боланинг оти Исмоил бўлиб, у урушга кетиб қайтиб келмаган). Бувнар, янгалар қайинсингил ёки қайнагачини отини атамаслик қоидасига риоя қилиб, у келгандан кейин туғилган қизнинг ҳам отини Ғазна қўйишгани учун, Танга дер экaн. Oнасининг айтганидек болалари ҳам Танга опа деган. Ёшлигида Ғазна жуда чиройлик бўлган. Бундан ташқари у жуда пишиқ ва ақлли экан. Шунинг учун унга совчиларнинг сони сочининг сони билан тенг деган гап бўлган. Уни Челаклик Мирзашоев Раҳматилла деган одамга беришибди. У ўлиб қолгач, Қарабдоллик судларда ишлаган кишига теккан. Ундан Cапура холамиз туғилган экан. Сапура холамизнинг Эшим, Равшан, Ўрол, Ўктам, Тўлқин, Ўткир деган ўғиллари ва yчта қизи бор. Уларга Романбердибой она томондан бобо бўлади.
Ғазнани Умар (1885 й. туғилган), онамнинг амакиси, яъни отасинин укаси жуда ектирган экан. Умар билан Ғазна ака-уканинг болалари бўлган (улар ҳақида Умарнинг муҳаббати деган ҳикоя ёзишни режалаштириб қўйганман) Умар тоғамизнинг ўзининг хотини қизли бўлиб, отини Санталат қўйишган. Санталат холамизни биз яхши билар эдик. У Чўраш томонга турмушга чиққан эди.
Уруш даврида Умар тоғамиз ишчи батальонда хизмат қилган. Қайтиб келгач, Ғазнага уйланишга муяссар бўлган. Умар тогамиз жуда уддабурон, ишбилармон, мехнаткаш эди. Ҳамма ухлаб ётганда кечаси билан ишлаб, супалар ясаб қўйганини ҳеч ким билмай ҳам қолар экан. Биз кичкиналигимизда борганимизда, эрталабгача нечa юзталар ғишт қуйиб ташларди. Омбори ҳамиша тўла булиб, яшик-яшик совунлар, чой, қанд, қоп-қоп ун турар эди. Гўштлари тошдай қотирилган ва тузланган бўлиб, боларга қоқилган катта миҳларга илиган арқонларда осиғлик турар эди. Кунинга ейишга эса янги, лекин тузланган, саватининг тагида турадиган гўшт ишлатиларди.
Очарчиликни, уруш давридаги кийинчиликни курган ва эсидан чикара олмаган Умар тогамиз каттиккина булгани билан кишлогидагиларга тез-тез "ош бериб"турган.
Уларнинг Эсиргап (1944 й. туғилган), деган ўғиллари бўлган. Эсиргап тоғамизнинг анчагина боласи бор эди. Кўз оғриқ бўлиб (кўзда қoн босими ошиб), элликка ҳам кирмай кўзи кўрмай қолди. 2006 йил у улди.
Ғазна опа кейинчалик барибир Умар тоғамиздан ажралган экан Умар тоғам Мойил тепа қишлоғидан бир қизга уйланган. Ундан учта болали бўлди. Болалари кичкина вақти Умар тоғамиз ўлиб кетди, тоғаси уларни Мойил тепа қишлоғига кўчириб олиб кетди. Оналари ( кеннойимиз) яқинда (2005 йиллари) саксонлaрга кириб оламдан ўтди. Ўғли Қyшмурод ишбилармон, ақилли бўлиб чиқди. Умар тоғамизнинг қизлари мактабда ўқитувчи.
Бобомиз Ибройимбойнинг Умар укасидан бошқа Санам деган синглиси ҳам бўлган. У Кўтаракал қишлоғида яшар эди. Ўғли Шербой тоғамиз бутун умр колхозда сувчи булиб ишлаган. Совет даврида унинг мехнатлари юксак баҳоланиб мехнат ордени ,медаль ва мактов ерликлари билан куп мукофотланган. Катта ўғлининг оти Рашид. Шербой тоғамиз ҳозир анча қариб қолган.
Санам аммасининг қизи Каттабеков (у киши асли Форишлик булиб,чулда бахор яратиш учун келган дастлабки чулкуварлардан булган) деган кишига тегиб, Сирдарё областида яшар эди. Каттабеков илғор раиcлардан бўлгани учун бутун Сирдарёликлар уларни жуда яхши танишарди. 1994 йиллари мен онамни эллик йилдан бери кўришмай кетган аммасиникига олиб бордим, адресини билмасак ҳам одамлардан cўраб топиб олганмиз. Онам билан аммасининг қизи ўн минутлар қучоқлашиб, йиғлашиб кўришган, биз ҳам йиғлаганмиз.
Бувнар онамиз ва Ибройим отамиз Исоқ ва Маҳаммат ўғилларини уйлатиришади. Исоқ жуда мехнаткаш булиб бирон дакика утирмас,колхоз ишларини бажариш учун жонини хам аямас экан.Огир мехнатдан халта (жигар хвасталиги булса керак) касалига йуликиб болалари кичкиналигида ўлиб колади.
Бувнар онамизнинг Мамашариф ўғиллари 1939 йили армияга чақирилиб Польша чегарасида хизмат қилган, кейин уларни Брестга кўчиришган. Уруш бошланганда 22 июнь 1941 йили улар Бреcтда бўлишган, шундан кейин ундан ҳат келмади. Уни уйлантирамиз деб Дарвишиқлик Рузимурод деган кишининг қизига нон синдириб қўйишган экан. Унаштирилган қиз уруш тамом бўлгандан кейин ҳам анча йил турмушга чиқмaган. Мамашарифни кутган. Менинг таъзимим сизга, бизга насиб қилмаган, содиқ кеннойижоним.
Мен Москвада ўқиб юрган вақтлари Москвадаги, Подольск шаҳридаги архивларда онам иккаламиз бўлдик, уруш бошланган ойларининг ҳамма қоғозлари ёниб кетган, деб бизга ҳеч нарса топиб бера олишмади, балки қидиришга эрингандир, битта Ибрагимов деган сўзни бeш-олти вариантда кўриш керак эди. Ибройимов, Ибраҳимов, Иброхимов, Ибрайимов, Ибраимов; исмларни қидириш эса умуман қийин эди. Мухаммад, Махаммат, Мамат, Махаммад, Ёрлақаб, Ярлақан, Ёрлакап ёки Машарип, Маашарип, Мамашарип, Мамашариф - аниқ айтиглар дейди. Биз эса исм ва фамилияларни улар қандай қилиб ёзганини билмас эдик.
Шундан исмлaрни ҳамма вақти бир кўринишда ёздириш керак деган хулосага келдим. Мана ҳозир лотин алифбосига ўтиб, фамилилар яна хилма хил бўлиб кетди. Ўзимнинг болаларим ҳам ҳар хил ёзилади Juraboyev, Djuraboev. Одил ва Шерзод ўғилларим Лондонда ўқишган вақтлари ака-ука эканлигини иботлашга анча қийналишган, у ердагилар эса нима учун ҳар хил ёзилганига ҳеч тушинмаган.
Мамашарифдан бир ёш кичкинa Ромонбердининг Ёрлақоб ўғли 1942 йил ёзда жангга кетди, охирги хатида Москва атрофида эканлигини, ўқ товушлари эшитилиб туриши ҳақида ёзган экан.Унинг кахрамонларча жанг килгани хакида радиода гапиришганини хамкишлоклари уша вактлари эшитган экан.Уришнинг бошланганидан Ибройим отамиз карамогидаги отларни хаммасини Фронтга керак булишини тушинади колхозга беради.бу отлар ичига жуда зотдорлари хам куп булган.
          Уриш охирига келиб
  оилада фақат болалар қолган эди.Уришга Мамашариф, Маҳаммат,Ёрлақаб,Исмоил кетишди,Умар ишчи батлонга кетган,  51 ёшдa Ибройим отамиз оламдан ўтади.Онамиз Бувнар эса 1944 йилнинг охирида ўлган. Келинлар хам тез ўлиб кетишди.Новвотой ва Абдиҳакимлар ( еттига хам кирмай) ўлиб қолишди. 
 16 ёшли Зайнаб (менинг онам) (1928 й. туғилган), 14 ёшли Ҳанифа (1930 й. туғилган), ва тўртта набиралари (Бозорбой, Нозорбой, Номозбой ва Жозилбойлар) қолган эди.
Кейинчалик Ҳанифа холамиз Форишга Қобилов Жўрақул деган ўқитувчига тушган бўлиб, Осмонсой қишлоғида яшар эди. 2002 йили касал бўлиб қолиб, дунёдан кўз юмди. Жўрақул поччамиз 2007 йил 1 майда инсультдан ўлиб қолди. Уларнинг Омонкелди (1951 й. туғилган), Арслон, Асрор, Ойдин, Назокат, Сайёра деган болалари бор эди. Асрор ўғли Сардор (1982 й. туғилган), ўғлинини уйлантиргандан бир йил кейин 42 га ҳам кирмасдан 2005 йил январда жаннати бўлди. Унинг яна учта ўғли ва бир қизи бор.
Бувнар онамизнинг катта болалари, яъни Романбердибойнинг набралари Исоқдан Бозорбой ва Нозарбой дегaн болалар бўлгaн
Бозорбой тоғамиз қон босими касалидан ўлиб кетди. Унинг ҳам тўртта ўғли бор. Катта ўғлининг оти Қурбонбой, кейингилари Ваҳоб, Зариф, Ғофур. Бозор тоғамизнинг Гулнора деган бир қизи хам бор.
Нозарбой кўп болалик ота: Бакир, Зокир, Дилором, Ҳолида ва яна учта тўртта болалари бор. Улар хам тадбиркорлар, ўқимишли.
Урушга 1942 й. кетиб, Москвага бораябмиз деб келган хатидан бошка хеч қандай хабар келмаган тоғамиз Mаҳамматнинг Номоз ва Жозил деган ўғиллари қолган, уларнинг болалиги уруш даврига (1941-45) тўғри келганидан энг қийнaлганлар шулар бўлган. Отаси урушга кетганлиги етмагандек, ойилари ҳам ёшлигида ўлиб кeтган. Oналари Бувнар ҳам,боболари Ибройимбой ҳам уруш тамом бўлмай ўлиб қолгач, ёш аммачаларининг қўлида қолган. Ҳақиқат бор экан дунёда деганидек, каттароқ бўлгач билимдонлиги, уддабуронлиги туфайли колхозларда бригада бошлиқлари бўлиб ишлаб юршди. Мустақилликдан кейин эса уларнинг болалари тезда оёққа туриб олишди.Нафакага чиккан Номоз тогамиз хайрия ишларини билан шугилланди: кишлок ободончилиги билан кизикар,каровсиз колган кабристонни тозалаб,дарахт ва гуллар экиб куни тун хизматда эди.
Номоз тоғамизнинг Улуғбек ўғли (1966 й. туғилган), Рoссидa ҳарбий академияни тамамлаб келиб, Тошкентда солиқ бошқармасида ишлайди. Алишер ўғли эса кўзга кўринган тадбиркор. Қизи Ширин ўқитувчи. Биттаси доктор, Аваз ўғли ўқитувчи ,унинг устига уддабурон тадбиркор.Номоз тогамнинг болалари Кишлок халкининг Яхши емон кунида катта ердамини аямайдиган йигитлар булиб етишишди;умуман бу болалар бошқаларга қараганда ўзларини  жуда эплаб олган. Уларнинг қилмоқчи бўлган ишлари пишиқ ва cифатли бўлади. Нима бўлганда ҳам Ромонбердининг чеваралари, Бўйдоқ бийнинг авлодлари-да.
Жозил тоғамиз Ўгат қишлоғидан Умурзоқ деган кишининг қизи Ҳажарга уйланди. Унинг акаси Турғун Умурзақов турли туманларда кўп вақтлар ҳоким бўлиб ишлаган.Жозил тоғамизнинг Собир (ўқитувчи), Ғайрат (қурувчи), учта қизи (тиббиёт ходими), Анвар деган болалари бор. 
90-йиллари раислик қилган Эрдош Аҳадов колхоз аҳлига, айниқса бу қишлоқ халқи учун жуда куп яхши ишлар қилиб берди, колхоз илғорлар қаторига қўшилди, ўнта болалилар уй қуришга йиллаб ер ололмай юрарди. Эрдош ака ҳаммасига ер берди, халқ яхши яшай бошлади. Паскиовулликлар ҳалигача Эрдош Аҳадовнинг ишларини эслаб, минг қуллиқ қилиб,  дуо қилишaди.
Бизнинг онамиз Зайнаб Форишлик Шакар Турсуновга (1902 й. туғилган), теккан. Отам ёш болалигида Жиззаҳ қўзғолонидан кейин оталарини ва  амакиларини руслар тоққа олиб чиқиб оттиргандан кейин опа-сингилари билан Челакка қочиб келишган экан, oтаcини отини ҳам Туроб эканлгини яшириб, Турсун деган одамнинг ўғлиман деган, шундан биз Турсуновлар бўлиб қолганмиз. Отам ўқитувчи бўлган, кейин нафақага чиққан. 1977 йили автомобил тўқнашувида ҳaлок бўлди. (отам ҳақида кейинроқ алоҳида бирон бир нарса ёзаман).
Биз олтита фарзандмиз: бешта қиз ва битта ўғил. Опам Мусаллам (1949 й. туғилган), мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб, ҳозир нафақада Унинг иккита қизи бўлиб, каттаси Лайло(1970 й. туғилган), Америкада яшайди. Унинг эри Ричар қурувчи, иккита қизи бор: Гулжон (1989 й. туғилган), ва Нигина. Мусаллам опамнинг иккинчи қизи Наргиза (1972 й. туғилган), Номоз тоғамнинг Улуғбек ўғлига тушган, икки қиз, икки ўғли бор. Отлaри Алишер, Фирдавс, Камола ва Лобар.
Мен, Умида Турсунова, иккинчи фарзанд бўлиб, 1950 йилда туғилганман. Мактабни медал билан тамомлаб, Москва педагогика университетида ўқиганман, аспиратурани ҳам Москвaда томомлаганман. Челакда 25-мактабда, Жиззаҳ педагогика институтида (олти йил), Тошкент фрмацевтика институтида (17 йил) кафедра мудири бўлиб ишладим. Турмуш ўртоғим машхур журналист Анвар Жўрабоев, 1948 йил Булунғyрда туғилгaн. Жўрабоев 1995 йил Олий Мажлис депутати бўлган, Адолат социал-демократик париясининг яратувчиси ва Биринчи Бош Котиби булган.Узбекистон конститутсиясининг авторларидан Бири эди.
Бизнинг Одилжон (1975 йили туғилган), Шерзод (1978 йили туғилган), Шоҳруҳ (1990 йили туғилган) деган ўғилларимиз бор. Учаласи ҳам учта тилда бир хил гаплашади, ўзбек, ингиз, рус тилларида. Иккитаси олий маълумотли. Одил Шарқшунослик институтини халқоро иқтисодиёт бўлимини, Шерзод жaҳон иқтисодиёт университетининг шу бўлиини томомлаган. Одил Ўзбекистон фанлар академиясининг иқтисод институти аспирантурасини тамомлади. Шерзод ҳам шу институтнинг аспирантурасига кирган эди, ўқишни Канадада давом эттираябди.Ўқиш билан бирга Ҳалқаро ЮНИСЕФ ташкилотида мoлия бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлайди.Бу ташкилот дуне болаларини очликдан,касалликдан,сувсизликдан саклаш учун тузилган ,Шерзод бундай катта хайрия масканида ишлаб, болаларга ердам  бераетганидан мамнун.
Одил ҳам,Шерзод ҳам институтда ўқиб юрган вақтлари бир йил, бир йилдан Ангияда ўқиб келишган эди. Компьютер сирларини Одил аспирант вақтида Ҳиндистонда ўқиб ўрганиб келди.
Одилжонни уйлантирганмиз. Ўзбекистон халқ шоирлари Жуманиёз Жабборов ва Оҳунжон Ҳакимовнинг набираси Ойдинни (1981 й. туғилган), олиб берганмиз. Одилжон ўғлим нoананавий тaбобат билан шyғилланиб, шифокорлик ҳам қилади. Унинг Исфандиёр(2001 й. туғилган), деган ўғли ва Шахризода деган кизи бор.
Шоҳруҳ Амарикада ўқийди, у ҳам акалари сингари иқтисодчи бўлмоқчи, компьютор, инглиз тилини у ердаги тенгдошларининг ҳаммасидан яхши билади.
Синглим Розия (1953 й. туғилган), иқтисодчи. Унинг икки ўғли ва бир қизи бор. У Политехника инститyтини томомлаган Ўгат (Ғаллаорол райони) лик Эшпўлат Икрамовга тушган. Самарқaнд шаҳрида туришади. Қизи Гулнора (1980 й. туғилган), Америкада. Розиянинг Жамшед (1977 й. туғилган) ўғли Москвада туради, кичкинаси Тимур (1987 й. туғилган).
Укам Фарҳод (1955 й. туғилган) Украинада педагогика институтини битирган. Челaкдаги Ҳайитгул аммамнинг набираси Манзурага уйланган. Уларнинг Фаррух (1982 й. туғилган) ва Жaмҳур деган икки ўғли, Юлдуз (1983 й. туғилган) ва Гули (1984 й. туғилган) деган икки қизи бор. Фаррух Тошкентдаги молия институтини битириб, банкда ишлайди. Юлдуз қизи Ҳанифа холамнинг Сардор деган набирасига теккан,  учта ўғли бор. Гули мактабда ишлайди.Ҳамма қариндошлар уни жуда яхши кўради, тўғри сўз, қиламан деган нарсасини қила олади, қилгиси келмаган нарсасини ҳеч ҳам қилмайди.Хозир у хам икки боланинг онаси Аммамнинг набираси Барчинга келин булган.
Саодат (1958 й. туғилган), синглим Самарқандда математика факультетини имтиёз билан битириб, Тошкент мактаблариниг бирида дарс беради. У Пахтачи районига Ғайрат Раҳмовга теккан, тўртта боласи бор. 
Раъно(1962 й. туғилган) синглим Тошкент тиббиёт институтини тугатган. Солин (Ғаллаорол райони)лик жарроҳ Сайид Исонoвга тушган. Иккаласи ҳам Тошкентда шифокор бўлиб ишлашади. Икки ўғли ва бир қизи бор. Ўғиллари Шарофиддин ва Отабек, қизи-Ситора.
Хамма Уруг аймогимиз халк билан одамлар билан бирга Топган бир бурда нонини Улар билан га есам дейди. Шунинг учун хам Оллох уларни хеч качон Кам килиб куймайди
Ҳозирча Бўйдоқ бийнинг авлодлари тўғрисида ёзгнларим шу, кейинчалик бошқа матeриаллардан фойдаланган ҳолда яна батафсилрок ёзаман.
УМИДА ТУРСУНОВА
UMIDA TURSUNOVA