ИСМЛАРНИ ЎЙЛАБ ҚЎЯЙЛИК


Ўзбекларимизнинг исмлари турли туман.Улар арабча, форсий, туркий тилларда маълум бир маънони англатади.Ота - оналар шу номлар орасидан ўзларига ёққанини танлаб боласига қўйишади.Ширин, Асал, Хулкар, Эгамберди,Аброр, Асрор...Бошқа бировга қўполроқ, ёқимсизроқ туюлган исм ўша ота онага жуда яхши кўринади. Ўзлари танлашган-да…
Опам чиройлик қизчасини сочлари сариқ, юзи оппоқ бўлгани учун Маймуна деб атар эди.Биз ҳам сўзнинг маъносига эътибор бермай уни севганимиздан эркалатиб шу сўз билан чақирар эдик.Бир куни ҳайвонат боғига борганда (жияним 4-5 ларга кириб қолган эди.Боғчаси русча бўлгани учун, у ўзбекчани деярли билмасди) катта қафасда ҳар хил қиликлар қилиб сакраб юрган ҳайвонларни,унинг тили билан айтганда “ обезьянка”ларни ўзбекчасига “маймун” эканлигини айтдим.Шу кундан бошлаб у ” Мени “Маймуна” деб атаманглар ,“-деб туриб олди .Биз унинг гувохномасида ёзилган Наргиза исмини ишлатадиган бўлдик; исм унга жуда ёқиб қолди.Лекин ҳамманинг хам исми ўзига ёқавермайди.Шунинг учун улар шароитга, яшаётган жойига қараб исмларини ўзгартириб олишади.Москвада Наҳалбой деган бола ўзини Николай, Ғани эса Гена деб ўзгартириб олган эди.”Нахал” ва “гани” деган сўзлар русчада бошқа маънони англатгани учун. Аваз, Нодира Худоёр исмларининг талаффузи ҳам анча қийин эди.
Яқинда Мосвквага келиб тожик ва ўзбек оилаларидаги болаларннг исмларини эшитиб хайрон қолдим.Маша, Миша, Надя… Шу ерда туғилишган, русча исм қўйганмиз, дейишди. Болаларининг боғчага, мактабга боришини , тенгдошлари олдида ажралиб қолмаслигини, камситилмаслигини ҳисобга олиб шундай қилишган.Мен уларни тушинаман.Лекин ,тўғри қилшаябдимикин, деб ўйланиб қоламан.


Шундай дейман-у, ўзбекларимизда жуда гўзал кўринган исмлар ҳам бошқа тилларда кулгили бўлиб қолишини гувохи бўлаябман. Америкада Ғайрат деган талабани учратиб қолсам, ўзини Герри деб аташимни сўради. Инглизча тушинасиз-ку, "гэйрат"бўлишни хоҳламайман. деди. (гэйрат -"гэй- каламуш",” бесақол – каламуш” дегани У.Т) Шуҳрат ва Шарофлар хам уялганидан исмларини ўзгартириб олишибди.(Шуҳ –рат: шу-оёқ кийим;рат- каламушни англатади."Шар-ап"-"оғзингни ёп", "овозингни ўчир" деганда ишлатилади) .
Бу номлар инглизчада ёмон маънонини англатгани учун уларни қўймайликми, деган савол туғилади.”Қўйманглар, “-деб сизга ҳеч ким айта олмайди. Айтганда ҳам сиз ўзингизга ёққан исмни танлайсиз. Фақат болага исм қўйганда, ўйлаб қўйинглар дейман.Ўйлаганда ҳам ҳар тамонлама ўйланглар дейман.
Ўзимнинг ўғлим Шохрух.Бу исм, менимча, жуда гузал, яхши ,ихчам . Лекин хужжатларида SHOKHRUKH деб ёзиб қуйилган.Олтита харфли исм туққизта харфли бўлиб қолган.Энг ачинарлиси,биронта инглиз бу 9 харфли исмни тўғри ўқий олмайди. .. Демак, гувохнома ёки паспорт олаётганда исмларни ёзилишини ўзимиз кўрсатишимиз ва текшириб туришимиз керак. 
Нью Йоркка келаётганимизда Муҳамматов деган юртдошимизни аэропортда икки соатдан кўпроқ ушлаб ўтиришди."Террорист эмасмикан," деб қўрқишди, шекилли, бермаган саволи, текширмаган жойи қолмабди.Бундай сўроқларга ҳамманинг хам юраги, асаби дош бера олмайди. Биз севган ,дунёнинг ярмидан кўпида қўйиладиган “Муҳаммад” деган исм эгалари ҳамма чегараларда қўрқинч билан кутиб олинади.Номусулмон давлатларни қўйиб турайин ,Қозогистон чегарасида Мухаммад исмлини тўхтатиб , “Бизга террорист керак эмас, атынг неге Мухаммад?”- деб қайтариб юборганини эшитганман…
Лола, Лайло, Гули, Юлдуз, Комила, Диёра ,Диёр, Исоқжон, Отабек, Азиз , Юсуф, Ибраҳим, Жасур... яна давом эттираверишим мумкин. Бу исмларнинг талаффузи енгил, ёзилиши осон, қулоққа ёкимли.
Демак, фарзандларимизга ёзиш ва чақиришга осон, ёқимли ,енгил , таржима қилганда бемаъни нарсаларни билдирмайдиган исмлар қўйишимиз керак. Ушанда фарзандларимиз исмларидан ҳеч қаерда уялишмайди,ёзишга қийналмайди ,чегараларда қўрқмайди;ўзбеклигидан фахрланиб исмларини ўзгартирмасдан бемалол айта олади.
                     УМИДА ТУРСУНОВА               UMIDA TURSUNOVA

No comments: