ТУШИНТИРИШ ХАТИ
- Нималар қилиб юрибсиз? ўзингизни ўйламасангиз, бошқаларни ўйласангиз бўларди, - домлам саломимга алик ҳам олмасдан жаврашга тушган эди. Унинг бундай ҳолатини ҳеч
кўрмаганим учун, ҳайрон бўлиб, мен ҳам довдираб қолдим. - Болаларим ҳали ёш, ўзим эса элликдан ошдим, ҳайдаб юборишса, энди мени ҳеч ким ишга олмайди. Биографиям ҳам партия сиёсатига тўғри келавермайди. Мени йўқ қилиб ташлашларига сизнинг ишларингиз етмай турув...
- Нима бўлди? Нима қилибман? Нега сизни ишдан ҳайдашаркан? - унинг гапи тамом бўлмасдан, тезда ўзимни қўлга олиб, учта саволни қаторлаштириб сўрашга улгураман.
- Бутун бир қудратли давлатда халқ аза тутиб ўтирса-ю, сиз туғилган кунингизни нишонлаб байрам килиб юрсангизда ,унинг устига, ҳеч нарса билмагандай, “нима қилибман,”- десангиз.
- Мен ҳам аза тутдим, ўн биринчида.12-ноябрда туғилган куним бўлса, айбдорманми? Брежневнинг ўлишини билганимда, бу числода туғилмаган бўлардим, - ҳазил қўшиб , домламни жаҳлидан туширмоқчи бўламан. Бу гапим уни баттар ловуллатиб юборди.
-ҳозир ҳазилнинг вақти эмас: гап сизнинг, менинг ,қолаверса туғилган кунингизга келган дўстларингизнинг тақдири ҳақида кетаябди.Ярим соат бўлди, директор мени чақириб юртдошингиз ғалиянинг хатини ўқиб берди.Туғилган кунингизни нишонлаганингиз, унда қатнашганлар ҳақида тўлиқ маълумот берибди.”Партия сиёсатига қарши турган аспирантга Академиямизнинг илмий текшириш институтида жой бўлмаслиги керак,“ - деб ўз таклифини ҳам ёзибди.
ғалия ҳам менга ўхшаб Москвадаги “Рязанский проспект” метробекати олдидаги “ўзбекистон фанлар Академияси меҳмонхона”сининг аспирантлар учун ажратилган қаватларнинг бирида яшарди. Бир институтда бўлганимиз учун бир-биримизни жуда яхши танир эдик. Бирон қилиғим унга ёқмаганми, ёки КП аъзолигига қабул қилишларини сўраб ариза беришдан аввал ўзининг унга содиқлигини исботламоқчи бўлганми, ҳар қалай директорга менинг устимдан шикоят хати ёзибди.
Директор мени институмиз деворий газеталарига ёзган мақолаларим, кичик - кичик ҳикояларим орқали биларди. Унинг ўринбосари, Академик И.В.Баранников эса, мени яхши танирди, хотини А.А.Баранникованинг севимли талабаси бўлганман. ўша вақтлариёқ И.В.Баранников билан учрашган, кўп анжуманларда бирга бўлган эдим. У бош мухаррир бўлган “Русский язык...” журналида илмий мақолаларим чоп этилиб туриларди.
И.В.Баранниковнинг директорга мен ҳақимда яхши гаплар айтиб юрганига шубҳам йўқ эди.
Бундан ташқари, аспирантлар ойда бир марта Москва-Сортировочная деган жойдаги сабзавот ва мева - чевалар базасига карам, кортошка, пиёз ,сабзи кабиларни тозалашга ёрдамга боришар эди. Шу ҳақида ёзган мақолачам, мақолага ҳавола қилинган фотосуратларим ҳаммага ёқиб, директоримиз менга раҳматнома эълон қилган эди.
Энди эса институт партия йиғинида ғалиянинг хати асосида мени муҳокама қилишаркан. Хатда деярли ёлғон гап йўқ эди.У ҳамма нарсани ўзи кўргандек ёзган экан. Фақат туғилган кунга сиёсий тўн кийдиргани ҳамда унинг “таклиф”ини мен ҳазм қилолмадим.Институтдан ҳайдалишни хоҳламас эдим.
- Аслида туғилган кунимни ўтказиш режамда йўқ эди, - дедим чайналиб, бу ёлғон гапимга нафақат ўзим, домлам ҳам ишонмагани яққол кўриниб турарди.
Талаба-ю ,аспирантларнинг ҳар замонда бир бўладиган байрам ёки туғилган кунларни орзиқиб кутишлари, уларни қандай ўтказишни олдиндан режалаштирилиши ҳеч кимга сир эмасди.Туғилган кунимни қаерда, кимлар билан ўтказишни мен ҳам ойнинг бошидаёқ ўйлаб қуйгандим...Болаларимнинг дадаси келолмаслигини учун, жияни Абдусаматни юборишини айтган эди, Москвадаги танишлардан анчасини аввалдан таклиф ҳам қилиб қўйдим. Хонамиз катта бўлганлиги учун диван- кроватлар бошқа хонага чиқарилиб яна ҳам каттароқ стол ўрнатишимиз хам режалаштирилди.Яхши-яхши ўзбекча ашулаларнинг кассетасини олиб келиш кўпчиликка тайинланди.Фақат Брежневнинг ўлими режага киритилмади.ўлимни ким ҳам режалаштиради. Айниқса аспирант халқи.
-Ичкилик, ўйин-кулги ҳам бўлгандир, албатта?
-Буларсиз ўтириш бўлмайди-ку...
-Нахотки келганларнинг биронтаси ватанимизда эълон қилинган мотам тўғрисида гапирмади?
-Гапирса гапиргандир, эсимда йўқ, туғилган кунда бу ҳақида ким ўзи гапиради. ҳаёт шу-да: биров туғилади, биров ўлади.
-Брежнев биров эмас-ку.
-Нима, Брежнев ўлди деб оиласида янги чақалоқ туғилганлар қувониш ўрнига йиғлашлари керакми?
-ҳозир гап улар эмас, сиз хақингизда кетаябди.Уларнинг нима қилгани билан бизнинг нима ишимиз бор.Сиз ахир улар эмассиз.Сиз-у, бизга жазо бошқача бўлади.Хайрият, Анвар Жўрабоевич келмабди. Партия журналида ишлагани учун асосий тўқмоқ унинг бошига тушарди... Жиянларинг қайтиб кетдими?
-Кетди... Жазогача борилмаса керак. Мактабда ўқиб юрганимда газетадаги Хрушчевнинг кўзини ўйиб олганимда ўқитувчимиз ваҳима қилиб мени куни билан бурчакка қўйган. Ота-онангни энди қамашади ҳам деганди. Мени хеч нарса қилишмади, лекин Хрушчевни бир ой ўтмай ишдан олиб ташлашди. Брежнев ишдан олинмасдан бира тўла ўлди - ю, бизда ўзи йўқнинг кўзи йўқ дейишади. Ёнидагиларнинг кўпи хурсанд ҳам бўлгандир, ўрнига мен бўламан , деб, ана одам ҳам топилди, Андропов деган. Сиз унча ўйланманг, худо хоҳласа, хеч нарса бўлмайди, - домламни ваҳимадан қутқармоқчи бўламан.

- Сизни ҳамма нарсага гап топадиган ақлли экангизни билсам ҳам, бунчалик ўжарлигингизни билмас эканман.Вазиятнинг жиддийлигини сезиб турсангиз ҳам, эгардан тушгингиз келмайди.
-ҳа, нима қилай энди, Брежнев ўлди, деб, мен ҳам ўлишим керакми?
- ўлиш шарт эмас,битта “Tушинтириш хати “ёзинг, мен уни директорга олиб кириб бераман.Унга раҳмат, масалангизни бирданига мажлис кун тартибига қўшмасдан, имконият бериб, воқеани сиздан ҳам эшитмоқчи бўлган. қандай ёзишни ўзингиз яхши биласиз, фақат батафсилроқ бўлсин, - деди совуққонлик билан мендан яхшироқ гап чиқмаслигини сезган домлам.
Бўлган воқеаларни айтиб бериш ёки тасвирлаш қийин эмас.. Шунинг учун “Tушинтириш хати”ни тезда ёзиб ташладим: ҳеч нарсани қўшмадим, ҳеч нарсани яширмадим. Домлам тушдан кейин ёзганларимга тузатишлар киритиб варағимни қайтариб берди.
Мен “Тушинтириш хати”ни қайтадан ёзиб чикдим.
Хатда туғилган кунимга кимларни таклиф қилганим, нималар еганимиз, ичганимиз, қаерда ўтирганимиз, ўйинлар - қўшиқлар ҳақида домлам сўрагандек батафсил ёритилган эди. Ёзганларим яхши ҳикоядан ҳам таъсирли чиқди. Палак нақшидан ҳам чиройлик хуснихатим бу асаримни янада гўзаллаштириб юборди. ўзгартиришлар эса фақат қуйидагилар бўлди:
-Tуғилган кун базми “Брежневнинг ўлимига бағишланган таъзия кечаси” деб эълон килингани;

- Aроғ-у - шарофлар ўзаро уриштирилмасдан ичилгани;
-Музика эса “траурный”(мотам куйлари У.T.) бўлиб, бутун кеча давомида ўйнаб тургани;
-ўйин ва қўшиклар, қайғудан кўпрок ичиб қўйган ўта таъсирчан меҳмонлар томонидан ижро этилгани.
"Тушинтириш хати"мни ўкиб чиққан институтимиз директори домламга ”Аспирантингизга айтинг, илмий ва ижодий ишларини шу руҳда давом эттираверсин. Партия сафига ўтмоқчи бўлса, ўзим тавсия бераман”,- дебди. Мажлисдаги муҳокама ҳақида гап ҳам бўлмабди.
Бу сафар ҳам омад менга кулиб боққан эди.
УМИДА ТУРСУНОВА

No comments:
Post a Comment