ШОИР ДЎСТИМГА ЖАВОБ



УМИДА ТУРСУНОВА

                                                 

  Шоир дўстимга жавоб




Кичик бир шеърингга шунча мавзуни,
Сиғдириб,энг аввал  сўрабсан мендан.
Канадада яшаш сабабим.
- Боламдир...,ё алам, насибам... шундан-

Жавобим насрда,шеърга сиғмайди.
Уни мен куйласам,куйга сиғмайди.

  

 Чашмасин таққослаб юрт булоғига,
Ширинмикин, дея таъна қилибсан.
 -Сувларнинг тотини сезмадим ҳали.
Тоғлару боғларин билмоқ бўлибсан,

Улардан сўзласам, шеърга сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди.
 

Дўстим, саволларинг  ўйлантирди кўп,
Тун- у кун ухламай қотирдим мен бош.
Бирон  важ топишга айланмас тилим,
Тилим гўё тилмас,  қимирламас 
тош.

Ўйларимни    ёзсамй ,шеърига сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди.
 

-“Наҳот Ватан меҳрин,  кўрку жамолин
Қўмсамай яшайсан,  ўксимай,шодон?"
- Кўркамдир бу ер хам , жамоли тенгсиз, 
Бунда ҳам меҳр бор...қийнадинг 
обдон:

Ватаним соғинчи шеърга сиғмайди,
Соғинчни куйласам,куйга сиғмайди.
 

Юртимни эслатиб қўзғама дардим,
Юрагим парчаси узилиб қолган.
Ямасамда кемтикни дустлар мехрила
Дилимда хисларим ғалаён солган.
Дардларимни айтсам, шеърга сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди
 

Тўғри, сен айтгандек, онаман,албат,
Ҳар нега тайёрман фарзандим учун.
Ой,қуёш, соғинч-у,ўзга юрт - бари
Тенглолмас севгимга сира хам кучин!

Севгим коинотдир, шеърга сиғмайди.
Севгимни куйласам,куйга сиғмайди

No comments: