Нуфаундленд
Ўқитувчи: Шимолий Америкада Ўзбекистон территориясига қарийиб тенг келадиган Нуфаундленд - Янги топилган ерлар 1949 йили Англия тамонидан Канаданинг вилояти деб тан олинди. (1959 йил мактаб дарсидаги гап)
Мен: Нимага Янги топилган ерлар деб аталади? Уни аввал хеч Ким кўрмаганми? Пахта экишга тайёрлаб қўйилгандек теп текис ермикан? Жуда кўргим келаябди.
Ўқитувчи: СССР имиздан бир иккита Москвалик олимлар борган бўлишлари мумкин. Ўқишингни шу йўсинда давом эттираверсанг, олима бўласан, балки борарсан...
Канаданинг шарқига қилган биринчи сафаримиз тўғрисида "Титаникдаги рубойилар"да баён қилган эдик. Ўшанда биз шарқдаги бешта провинсия ( вилоят)ни томоша қилиб қайтганмиз.
Ёшликдан орзу қилган олтинчи Нуфаундленд (Янги топилган Ерлар) вилоятига бормаганмиз.
Бу сафар бир мақсад билан ўша Янги Топилган Ерларни кўриш ниятида йўлга чиқдик.У ёққа бориш учун Канада пойтахти Оттава, йирик шахарлардан бўлган Монтреал, Кубек, Ну Бронсвик вилояти маркази Фридриктонлар орқали бўлсада уларни биронтасини томоша қилиш ниятимиз йўқ эди .Бу шахарларда аввал бўлганимиз учун манзилимизга- "пахта экишга тайёрлаб қўйилгандек теп - текис ерларга" тезроқ етиб боришни ўйлар эдик...
Торонто шахридан шимол томон йўл оламиз. Шахар тугаши билан Онтарио вилоятининг сўлим боғлари, кўм кўк далалари бошланади. Оламга машхур Маскока худидан ўтаябмиз.Бу гўзалликни айни кунларда - июл ойида кўриш эрам боғида юрган билан тенг.
Оттавага яқинлашар эканмиз ўрмонлар қуршовида қолдик... Ўнг томонда томошага қўйилган катта танкни кўриб бизни бошлаб келаётган Биллдан дарров сурашга тушдик. Билл Американинг туб ахолисидан ( бизнинг тил билан айтганда Америка хиндуларидан) бўлиб , европаликларга қўшилиб замоновий Канадалик бўлиб кетган экан..Билими хам анча юқори...
Мен хеч қачон туб ахоли билан мулоқатда бўлмаганим учун унинг тили , дини билан қизиқдим. " Мен осмон ва ерни, табиатни , биз учун емак ва ичмакни яратганга ишонаман , тилим эса инглизча, бошқа тилни билмайман, ота онам хам инглизча сўзлашган , оиламиз жуда катта , Канада у ёқда турсин, АҚШда хам Кўп қариндошларим яшайди. " Унга эътибор бериб қарайман баланд бўйи, ўткир қарашлари, қоши кўзи умуман юз тузилишлари бизнинг миллатга ўхшаб кетади. Мен хали ундан кўп нарсаларни сўраб оламан...
"Бу Канада Армиясининг амалий машғулотлар ўтказиш ерлари"- дейди Билл." Вой буй, Армия машғулоти учун СНГ нинг энг катта республикасидан хам кўпроқ жой ажратилган эканда"- ўйлайман мен.
Бир вақти чап томонимизда катта бино чиқади. Мактаб автобуслари заводи экан.Заводлар хар қандай давлатда кўп, Лекин мен мактаб атвобуси хақида икки огиз гапирмоқчиман: чет элларда мактаб атвобуси биз фойдаланадиган автобуслардан фарқ қилади. Биринчидан, мактаб автобуси хайдовчисининг махорати бошқа хайдовчилардан юқори бўлиши керак, иккинчидан Бу автобуслар фақат мактаб ўқувчиларига хизмат қилади. Уларни уйларидан мактабга , дарс тамом бўлгач, уйларига олиб келиб қўяди. Бу хизмат учун пул тўланмайди...
Йўлда катта тезликда ,( йўл белгиларида соатига Бир юз ўн километр деб ёзилган)
кетсакда икки марта мехмонхонада тунашга тўғри келди. Учинчи куни кечга яқин Янги Шотландия (Нова Скочия) вилоятининг Норс Сидней порт шахрига етиб келдик.1890 километр йўл босибмиз.Нуфаунленд вилоятига бориш учун энди Сув йўлидан фойдаланишимиз керак экан....
Нуфаунлэнд Лабрадор билан биргаликда Канаданинг бир вилояти эканлигини, китоблардан, буклетлар ва интернетдан билиб олган бўлсам хам у катта орол бўлиб ,у ерга фақат Сув ёки хаво йўли орқали бориш мумкинлигини билмаганман. Биз Сув орқали бормоқчимиз. Бунинг учун улкан паром кемага чиқар эканмиз. Кема тўққиз қаватли бўлиб учинчи- бешинчи қаватлари. машина, автобус хаттоки кўптонналик юк машиналари куйиш учун экан. Биз машинани учинчи қаватда қолдириб бошқалар қатори лифтда еттинчи қаватга кўтариламиз. Чипталарни текшириш, каюталарга тақсимлаш бўлими шу қаватда экан. Хохлаганлар креслолар,телевизорлар қўйилган залларга ўтишади, Қарама қарши томонда рестораанлар, бар , пицца , ширинликлар ва сув сотадиган шахобчалар, сувенир совға сотадиган дўкон хам ясатиб қўйилган, озроқ нарида болалар хонаси ... Умуман Хамма қулайликлар яратилган .
Тепадаги қаватда каюталар жойлашган. Каюталарини аввал кўрмаганми учун (Хали чет элларнинг поездини ичини хам курмаганман ), эътибор билан караб чикдим. Бизнинг каютамиз тўрт кишига мўлжалланган бўлиб, икки ўрин пастда иккитаси юқорида жойлашган эди. Беихтиёр ўзимизни поездларнинг купе хоналари эсимга келди. Эсимга келди-ю ўз ўзимдан Кулиб юбордим. Купе Билан каютанинг осмон билан ергча фарқи бор. Каютадаги жихозлар юқори рейтингли мехмонхонадан фарқ қилмасди: оппоқ чойшаблар, кўрпа- ёстиқ, кенг , мустахкам юмшоқ матрасли кроватлар, деворга ўрнатилган плазма телевизор ...Кириш жойда кийимлар учун жой ва вешалкалар,соч қуриткич...Чап томонда яна эшик : хожатхона экан, топ-тозза, бурчакда душ. Сочиқлар , совун, қоғозлар-хаммаси мухаё.. Хақиқий мехмонхона...
Поезднинг купеси эсимга келганидан яна кулгим келди...
Етти соатдан кўпроқ вақт Атлантик океанида сузиб эрта билан кўришни орзу қилиб юрган ерга- Нуфаунлэндга етиб келдик! Етиб келган шахарчамиз Port oux Basquets деб аталиб вилоятининг жанубий шарқининг энг четки нуқтасида жойлашган.Бу ердан вилоят маркази бўлган Сент Жонсгача 900 километр йўл босиш керак, марказ вилоятнинг ғарбида ўша 900 км трассанинг охирида жойлашган Режамизга эса шу трасса бўйида жойлашган шахарлардан ташқари шимолда океан бўйидагиги Бонне Бей ( Bonne Bay) , Ла Си ( La Scie); жанубдаги Маристаун ( Marystown ) ларни кўриб кейин Нуфаундленднинг пойтахти бўлган Сент Жонсга ўтишни киритдик.
Хуллас бир хафта ичида Нуфаунлэндни шарқи-ғарби, шимоли ва жанубини кўришимиз керак.
Паром кемадан тушгач сафаримизни Канаданинг ойнадек ярақлаган автомобиль йўлларида давом эттирамиз. Чап томонимизда бепаён Атлантик океани. " Тоққа қаранглар, Тэбл(стол) деб аталади, Билл эътиборимизни ўнг томонга тортади. Кўм кўк дарахтлар билан ўралган тоғ ростдан хам узун ясатиб қўйилган столга ўхшарди. " қиш ва бахорда тогдан шундай қаттиқ шамоллар бўладики, катта - катта автобуслар у ёқда турсин,неча юз тонналик юк машиналарини хам океанга суриб кетади . Океан эса хаммасини ютиб юборади. Шунинг учун йўлда харакат тўхтатилади.
Яна тезда океан томонга қарайман: , осмон билан бир рангда бўлиб турган океан мовий рангда товланиб , бегунох боладай сокин эди; , қарши тамонда ястаниб ётган гузал Табл тоғи хам Билл айтгандек қўрқинчли кўринмайди ...
Биринчи тўхтаган шахримиз Корнер Брук деб аталарди.
Хашаматли мехмонхонамиз тепаликда бўлиб шахар бизга тўлиқ кўриниб турибди: Сув , сувдаги сайёхлик , балиқчилар ,юк ташиш учун мўлжалланган кемалар; шахар қисмдаги Унча баланд бўлмаган уйлар, уйларнинг ховлиларида иккита учтадан автомобиллар ,жуда кўпларида машина Билан Бир қаторда турли туман қайиқлар...Бу шахар ахолиси балиқчилик билан шуғилланишади. Эртасии куни капитан Жеймс Кук мемориал комлексига бордик. Бу гузал туристик комплек шахарнинг бошқа томонидаги энг баланд тепаликлардан бири Гроу Хилда жойлашган экан. майдончага айлана шаклида қиллиб тахтачалар ўрнатилган Тахтачаларда Кукнинг бу ерларга қилган сафари, бажарган ишлари туғрисида маълумот берилган, уртада унга куйилган хайкал, атрофнинг гўзаллигини тасвирлаб бўлмайди Биз тепаликда турибмиз шахар пастда, Бу ердан хам пастни томоша қиламан : чап тамонда кўл, кўлда хар хил хажмда кемалар , бошқа тамонда шахар, шахарни оралаб утган дарёлар...
Икки кундан кейин Корнер Брукни тарк этиб, йўлимизни Яна давом эттирамиз. Бонне Бейга қараб йўл оламиз . Бу шахарча катта кўрфаз бўйида жойлашган бўлиб Корнер Брукдан шимол томон кетиш керак экан. Бонне Бейни машхурлиги у ерларда катта Грос Морн паркининг борлиги Бу парк майдон жихатдан дунёда иккинчи ўринда тураркан. (1805 квадрат километр.) Бу ерда буғулар, кийиклар, қора айиқлар ,қизил тулкилар, умуман жуда кўп хайвонлар истиқомат қиларкан. Шуниси қиззиқки, дунёнинг бир чеккасига келиб қолгандек бўлсангизда ,туристлар учун хамма шароитлар яратилган. Мехмонхоналар, ресторан, саёхат учун йўлаклар, сувдаги китларни ва муз айсбергларини томоша қилиш учун қирғоқлардагиги махсус майдончалари; қайиқлар- умуман Хеч камчилик йўқ. Бонне Бейдан қайтар эканмиз икки томонимизда Яна шу машхур парк
Кейин яна Канаданинг катта трассасига тушиб оламиз. Яна арчазорлар, сув , айрим жойлар кўм кўк ўтлар ўсиб ётсада, кўзимга қизиқ кўринади .Кейин билсам бундай ерлар ботқоқлик экан. Энди янада шимолроқда жойлашган ЛаСи (La Scie) шахарчасига қараб йўл оламиз .Хар Қадамда кўллар учрайди,чап тамонда Дир кўлини ёқалаб кетаведик . Кейинчалик ўнг тамонимизда Гранд кули пайдо бўлди. Бу кўл номига мос бўлиб ростдан хам жуда катта эди. . Йўлда учраган ёзувни ўқишга харакат қиламан Жуда кўп дарёлардан ўтамиз. Қандайдир Бруклардан ўтамиз.
(Brook ) Брук деган сўз биринчи тўхтаган Корнер Брук шахридаёк мени ўйлантириб қўйганди. Йўл йўлакай қанча "брук" лар учрамади дейсиз. Steady Brook, Pynn's Brook, South Brook, Ratting Brook...Бу сўз нимани англатишини Билиш учун анча бош қотирдим Блак Брук деган жойга келганда бу дарёни Пойариқдаги Қорасувга ўхшатдим, Демак "Brook" катта Сув ёки сой дегани бўлса керак деган хулосага келаман .Мехмонхонага келгандан интернетга кириб луғатлардан бу сўзни қидира бошлайман . Инглизча -русча луғатда "ручей",Инглизча-ўзбекчада "Дарё,ариқ, ариқча; туркчада "Даре","Сув", "ирмоқ " деб ёзилган экан. Нима бўлганда хам дарё деб айтолмаймиз, чунки дарё инглизларда бор - "river ". Курган брукларимиз юздан Кўп десам мубалаға бўлмайди.
ЛаСи йўли жуда гўзал эди. Икки томон дарахтлар билан қопланган тепаликлардан иборат,гох юқорига,гох пастга тушамиз." Олдинга қара кўм кўк тоғ устидаги оппоқ қорни кўраябсанми" -дейди дугонам Кармен. Ростдан хам тоғнинг усти оппоқ кор, атрофи кўм кўк эди.Буни мен эмас, рассом дўстларим кўришлари керак эди. Манзара уларга қанча илхом берган бўларди...
ЛаСи дан кейинги манзилимиз Нуфаундленднинг энг жанубида жойлашган Маристоунга қараб йўл оламиз. Жануб Хамма жойга жануб : табиат хам, хаво хам шимолдан фарқ қилади. Хаво иссиқроқ; дарахтлар хам ёз рангини олган. . Бу шахар Бурин яриморолида жойлашган. Вулқонлар натижасида пайдо бўлган тошлардан иборат бўлган Маристоун бошка шахарлардан узгача эди.. Бундай қараганда Нуфаундленднинг хамма шахарчаларидек бу шахар хам Сув бўйида жойлашган, сувда ўша ўша кемалар, ўша ўша кўчалар, Макдоналдс, Тим Хортетс, КФС каби емакхоналар ... Маристоун халки Яқин йилларга қадар кема қуриш ва тамирлаш ишлари билан шуғилланишган. Бундан ташқари Бу ерда катта балиқчилик компанияси хам ишлаб турган. Энди улар ёпилиб кўплар ишсиз қолган экан Бу шахарнинг ўзига ярашга тарихи хам бор. Мени қизиқтирган нарсалардан бири шу бўлдики уруш йиллари Англия қиролининг оиласи немис фашистларидан узоқроқда бўлиш учун шу шахарчага келиб яшаган экан.
Маристоундан энди пойтахт шахар Сент Жонс томон йўл оламиз.Яна 306 км йўл босишимиз керак .
Менинг тушинишимча бу ерга биринчи бўлиб
Португалияликлар келишган. Португалиялик Гаспар Кортереалга ҳайкал қўйилган. Сент Жонсни биринчи бўлиб 1519 йили харитага киритган хам португалилик Педру Рейнел булган.1620 йилларга келиб
ингиз балиқчилари кўпайиб кетиб сув бўйларидаги жойларни назорат қилиш уларнинг
қўлига ўтади.Хозир ҳам аҳолини 90 фоизининг келиб чиқиши Британия
оролларидан. Шаҳар халқи бошқалар тўғрисида Португалиялик сайехлар Хамида е гапиргиси келмайди, ёки бу ерларни уланинг аждодлари - ингизлар очган деб ишонади.
Сент Жонс паст баландликлардан иборат бўлиб гўзалгина ва тинчгина кўринди.
Туристларни жалб қиладиган Сигнал Хилл деган тепалик.У ерда қасрсифат бино жойлашган.1901
йили худди шу ерда Англиядан трансатлантик радиосигнал қабул қилинган экан.Бу
иншоат Атлантик океанинг бўйида шаҳар четида жойлашган.Кўп йиллар кемаларни
қабул қилиш жўнатиш бошқа нуқталар билан алоқа ўрнатиш учун хизмат қилган.Ҳозир
музей вазифасини бажариб, сайёхларни хизмат қилади.Бинонинг ичидан торгина зинапоялардан
юқорига чиқилиб, чор-атроф бемалол томоша
қилинади.Шу ернинг ўзида совғалар дўкончаси бор.музей қисмида тепаликнинг
тарихи ёритилган.Умуман жуда чиройлик жой. Бинодан
чиқиб ҳам сафаримизни якунлагимиз келмай қаср атрофини айланамиз.Совуққина
шамол суяк суягимиздан ўтиб кетади.Одам жуда кўп. Гурухимидаги бир киши -"Роса
чиройлик жойлар экан.Ёзда албатта келаман "-дейди. .Бугун ахир 14 июл-ку - дейман.
- Бугунги кун бизда жуда яхши кун деб ҳисобланади - дейди экскурсоводимиз.Сент Жонс бошка пойтахт шахарларга караганда энг салқин, ёмғирли ва шамоли кўп шаҳар экан.
Торонтонинг иссиғидан кейин бу ернинг салқин
ҳавоси бизга жуда маъқул тушганди.
Сафаримиз тугаб қайтишга ҳозирлик кура
бошладик.
КАНАДАНИНГ "ПРАВДА"СИ
Правда деганда Совет даврида
ўсган ҳар бир кишининг кўз олдига газета
келади...
Биз эса бошқа Правда , Канададаги
Правда ҳақида сўзламоқчимиз.
Хуллас , биз бу йилги сайёҳатимиз режасига Канаданинг ғарб томонидаги вилоятларини кўришни
киритиб қўйдик. Ўтган йили шарқ томондаги беш вилоятга борган эдик. У сайёҳат ҳақида хам езиб қуйганман, кейинроқ чоп этаман, ҳозир эса ғарби
ҳақида...
Уртоғим
Кармен ва унинг турмуш ўртоғи Билл менга Алберта вилоятининг Вайнрайт шаҳарчасига
оналариникига бирга боришни таклиф қилишди. Масофа узоқ бўлишига қарамай (
3185 км) машинада йўлга чиқдик. Мен йўл- йўлакай Онтарио , Манитоба ,
Саскачеван вилоятларини ҳам томоша қилиш ниятим борлигини айтдим. Улар
албатта рози бўлишди.
Икки кун
юриб, Онтариомизнинг Кенора шаҳарчасига етиб келдик. Бу шаҳардан сал
кейин Манитоба вилояти бошланди. Манитоба Онтариодан жуда фарқ қиларкан.
Онтариода кўм кўк ўрмонлар ,тошли тоғлар , ҳар қадамда кўллар бўлса ,
энди текисликлар ,кенг далалар ,экинзорлар… Далаларда ўтлаб юрган от ,мол , қўй
подалари… Йўл атрофида арчазорлар... Мен
эса кўпроқ қайинзорларга эътибор бераман. Оқ қайинларни ҳам шу вилоятда кўрдим.
Канадага биринчи бор
келганимда украиналикларнинг ғарб томонда кўп эканлигини эшитганим учунми, ҳар
бир кўрган нарсам Украинани эслата бошлади. (Мен Украинада кўп бўлганман.)
Кўм кўк дарахтзарнинг пастида гиламдек тўшалиб турган бинафша рангли
чучимомо гуллари, бошқа тамонда сап-сариқ бўлиб бошқа бир гиламдек тўшалган
қоқигуллар Украинанинг Суми шаҳри атрофини эслатди. Майин шамолини
айтмайсизми.. Уйғуннинг "Украина еллари " балладаси эсимга келиб овоз
чиқариб ўқий бошлайман: Украна еллари, сарин еллар...Мен келганда сизлар
йўлларимга тўшагансиз турфа паёндоз. Мен келганда сизлар қўлларимга
тутқазгансиз,еллар,олтин соз.. Манитоба еллари ҳам Украина елларидан
деярли фарқ қилмас эди.
Машинамиз
катта тезликда КанадаТранс континентал (8030
км ) биринчи хайвейда кетиб бораябди.Чап тамонимизда ғарбдан шарққа ,шарқдан
ғарбга қатновчи темир йўл. Кўзим бирдан ўнг тамонда ёзилган "PRAWDA" сўзига тушади , тезда машинани
тўхтатишни сўрайман. Билл -"Бу ер жуда кичкина жой , қизиқ нарсаси йўқ
,"- дейди ю ,машинани ўнгга буриб дарров тўхтатади. Бензозаправкага кириб
шаҳарча тўғрисида сўрай бошлайман . "Правда" нимани англатишини
билмаймиз , лекин бу ерда келиб чиқиши Полша ва Украинадан бўлган одамлар
яшайди , - дейди сотувчи. “Правда” дегани русча сўз бўлиб,
инглизчада "true ", "right" эканлигини
мен унга тушинтира бошлайман. Гапимизга эллик ёшлар чамасидаги ягона харидор қўшилади. "Мен шу ерда яшайман.
Ерларимиз катта кўрингани билан юзга яқин оила турса керак. Бизнинг
боболаримиз авваги аср бошида Европадан иш қидириб келишган .Мен русча ҳам
,украинча ҳам билмайман , лекин шаҳарчамизга инглизча эмас, славянча
ПРАВДА номи берилганини биламан. Боболаримиз ҳақиқатни шу ердан топишган
бўлса керак. Канада уларга ер берган ,кўпларига пул ҳам ажратган. Бу
нарсалар 1900 йиллари бўлган. Музейаримизга ёки черковларимизга борсаларинг
жуда кўп нарсаларни билиб оласилар. Айримлар тарихимизни жуда яхши билишади.Мен
нимагадир унча қизиқмаганман : оила ,тирикчилик ; ўзингиз биласиз ,ишдан
қўлимиз бўшамайди. Менинг ота- онам ҳам Ватан янгиликлари ва сиёсати билан қизиқишарди . Шу ердаги украин мактабига
қатнаганларини ҳам айтиб берардилар .Болаларим ва биз тенгилар
Канадалик бўлиб кетганмиз"...
Саскачеван вилоятига етиб келаябмиз. Кун кеч бўлиб қолган, сафаримизнинг учинчи
тунини шу ерда ўтказиш учун меҳмонхона олдида тўхтаймиз. Меҳмонхона
Канаданинг 150 йиллигига алохида шиорлар, ранг- баранг рекламалар билан
безатиб қўйилган. Тепада Канада байроғи, ёнида эса Украина байроғи ҳам ҳилпираб турибди.
"Правда" ҳақидаги ўйлар ҳамон менга тинчлик бермай турарди. Байроқ
мени у ҳақида яна сўраб суриштиришга ундайди.
Бу ерларга аслида Австрия- Венгрияда, Германия ва Европанинг бошқа жойларида яшаган украин деҳқонлари келган эканлар . Европада ер танқислиги, иш йўқлиги уларни Канадага келишга мажбур этган. Манитобанинг ерлари, шароити қишлоқ ҳўжалик ишларига мос келгани учун улар шу ерда қўним топганлар. Дастлаб улар украин мактаблари, инглиз мактабларида эса украин синфлари очишга мувофиқ бўлганлар. Кейинчалик 1960 йилларнинг бошларида Тарас Шевченко ҳайкалини Манитобанинг пойтахти Виннипегда ўрнатишган. Украин тарихини, маданиятини сақлаб қолиш учун маданият марказлари очишган. Фолклор гурухлари тузилган. Шу кунларда ҳам Украина марказлари Канаданинг энг фаол марказларидан ҳисобланади.
Украинлар Канада иқтисодига улкан ҳисса қўшиб келадилар. Улар украина
буғдойларини Канада шароитига чидамли бўлган навларини яратганлар. Канадани
гўшт, полиз экинлари, дон махсулатлари билан таминлашда улар ҳанузгача салмоқли
ҳисса қўшиб келадилар. Ҳозирги кунда украин эммигрантларининг биринчи
қалдирғочлари Канада ҳаёти билан чатишиб кетган. Улар миллионер
фермерлар , тадбиркорлар бўлиш билан бир қаторда , давлат аппаратларида
ҳам фаолият кўрсатишади; кўплари депутат ўринларини эгаллаган.
Канаданинг спорт тури ҳисобланган хоккейда етакчи ўйинчилардан бири Уэйт Гретцкийнинг
боболари ҳам украинларнинг биринчи қалдирғочларидан экан...
Кейин Саскачеван, ундан кейин манзилимиз бўлган Албертанинг Вайнрайт
шаҳарчасига етиб келамиз.
Қайтишда Правда деб ёзилган жойда тўхтаб, расмга тушаман...
-Сен ҳам украинларга ўхшаб қолдинг,- дейди кулиб Кармен дугонам.
Украин қардошларимиз бу ерларда ўзининг
"Правда"сини топганидан кўнгим яйраб кетади.
Умида ТУРСУНОВА UMIDA
TURSUNOVA
--
КИМГА ТУЙ,КИМГА АЗА...
Шу кунларда Тошкентда бир гап юрибди.Эшитганлар ,худо бор эканку ,бунакаларнинг жазосини берадиган,одамларни тинкасини куритиб юборди улар.Халкни хам, давлатни упорганлар хам мана шунга ухшаганлар ва уларнинг уруг аймоги, дeйишмокда.Унинг иктисодий зарарига маънавий зулмларини кушсак русларнинг эртагидаги "улмас Кашей"дан вахшийрок эканлиги яккол куринади,кушиб куяди бошка биров.Айримлар эса бечоранинг уруг-аймогини хам ишдан бушатиб, камаб куйишибди, Алишернинг узи эса тузалмас касал булиб колган эмиш, деб сал рахми келаётгани хакида айтишмокда.Табиятан рахимдил булсамда, бу одамни анча билганим учун пешонасига ёзилганини бу хам курсин, деб куйдим.
Бу гаплар Алишер Азизхужаев хакида кетаябди.Мен сиёсатчи булмаганим учун унинг каерларда рахбарлик килиб, республикамизда кандай вазифаларда ишлаганини унча билмайман.
Талаба вактимда Университетда укийдиган уртогимнинг олдига борсам Алишер Азизхужаев келишига, беш-унта талабалар учрашув залини тайёрлашга ёрдам бериши керак экан.Шулар катори уртогим хам уша жойда булиши керак эди.Мен хам у билан эргашдим.Мажлисга хамма вилоятлардан олий укув юртларининг рахбарлари, ижтимоий фанлар кафедраларининг мудирлари келишган экан.Ушанда А.Азизхужаевнинг калтафахм, паст одамлигни яккол куринган эди.Мана унинг айрим гаплари: Дарахтни бир тепсам барк тукилади,Узбекистонни бир тепсам, фан номзодлари тукилади(оёккинанг синсин,деб уйлаб куйгандим ушанда),лекин хамманг папка култиклаб юрганинг билан "тупой"сан, хеч нарса укимайсан.Кани ким урнидан туриб шу кунларда укиётган китобни айта олади? Хеч кайсинг айта олмайсан,чунки мен буни узимдан биламан.Мен хам укимайман,Лекин мен хар куни "Aхборот"ни кураман ,"Халк сузи"ни бир куздан кечираман.Санлар эса шуни хам килмайсанлар". Яна эсимда копган гапларидан бири:Президентимиз "манавият маърифат "деб кунига куйиб пишади, институтларда эса бунинг учун соатлар ажратилган.Бу фанларни утувчи домлалар бор,лекин уларни узлари маънавиятни маърифатдан фаркини билмайди.Мен билмайман, мени кечириш мумкин,лекин дарс берувчиларни кечириб булмайди".Яна бир унинг гапи; узига-узи зид фикрлигини сезмайди хам "Хеч ким илм фан билан шугиллангиси келмайди, хамма узини тижоратга урган.Институтларга борсанг кафедраларда биронта фан номзоди йук.Куп деганда битта-иккитани зурга топасан. "Олимлар каёкка караябди.Узбекистонда фан ривожини атайлаб тухтатмокчи булаётганларни огзидан отиш керак." Кимдир оркадан "Узларинг"деди ,хар калай бу сузни мен аник эшитдим.Нотик хам эшитди, шекилли, гапини булиб,ким фикларимга кушилмаса, урнидан туриб айтсин.Хамма курсин,-деб бакирди. Хеч ким урнидан турмади...
Энг кизиги, шу вокеадан куп хам утмасдан мен укиётган институтга катта тафтиш комиссиями келар экан,биронта талаба СССР даврида чиккан китобни кутариб юрмасин, деган топширик институтимизда оловдек тез таркалди.Кутибхонадан янгирок китоблардан олай десам, хамма жовонлар бум-буш, факат кириш жойда президент китоблари териб куйилган.Кутибхонага кирган хар бир талабадан фойдаланиб колишга шошилган ходимлар кулимга бир туп китоб бериб, тезда ётохонадаги кераксиз китоблар ташланадиган хонага олиб боришимни буюрди.Кутибхона мудири йиглаб юборгидек булиб эхтиёт булиб олиб кетишимни сураб, бу ноёб китобларни кийинчилик билан бир вактлари топтирганини айтиб турарди.

Коммисия келди, раиси Алишер Азизхужаев экан. кайси китоблардан фойдаланаябсилар деб, Деярли хамма кафедраларга кириб чикибди.Кутибхонанинг укув залида катор терилиб турган "Большая Советская энциклопедия"ларни куриб, ёнида турган институтимиз ректорига "сизни ишдан бушатайинми ёки хозиррок мудиранинг кетига тепасизми"- деб мудирани бушаттириб юборган.Биз укийдиган бинога келишганда, уларни гурухимиз талабалари нинг деярли хаммаси куришди.Турт- беш киши эшикка якинлашганда биз четрокка утиб, кузатиб турган эдик.Ректоримиз академик булиб, нафакат Узбекистонимизда, балки бутун собик СССРда машхур олим эди. Алишер Азизхужаев унинг олдида читтакчага ухшаб куринса хам сиёсати катта эди.Эшик очилганда ректоримиз тухтаб, унга йул берди.Узбекчилик бир дакикага булса хам эсига тушдими, Алишер кули билан "сиз утинг" ишорасини килди. Ректоримиз , Сиз ута колинг, дегандек узини оркарокка олди."Йул бергандан кейин утсанг булмайдими, мияни ачитиб, вакт утказмасдан,"-бакира кетди Алишер Азизхужаев." Сиздан учта туртта куйлакни купрок эскиртирганмиз, сенламанг, амалингиз биздан юкорирок булгани учун, сиз киринг, дегандим"- деди аччигини зурга босиб ректоримиз. Уша вакти ректор бизга караб сал имо килганда биз Алишер Азизхужаевни гажиб ташлашга тайёр эдик."Кош куяман деб, куз чикариб куймайлик деб,"- тишимизни тишимизга куйиб чидаб турдик.
Шундан кейин ректоримиз ишламай куйди.Куплар "Бундай ахмок рахбарлар билан ишлагандан кура, кетаман, деб, узи бушади дейишса, бошкалар Алишер деган ахмок бушатди,- дейишди. Ёзганларим- бу менинг гувох булиб курган вокеаларим.Унинг бу киликларини курганлар, кахрига учраб назардан узокда колганлар кам дейсизми? Жавоб бериш вакти келибди. Худога шукур.Суд курсисидан хам Алишер Азизхужаев йул топиб кутилишини хеч хохламайман. балки унинг халкка етказган иктисодий зарари исботланар, лекин маънавий зарари хакида гап кетмаслиги аник. ОРЗИГУЛ. Тошкент шахри 20 январь 2010 йил.

ПОЙАРИқЛИКЛАР ДИККАТИГА!
Хурматли ҳамюртлар 'ПОЙАРИқЛИК ОЛИМЛАР' деган китоб чиқаришга вақт келганига анча бўлди.Шунинг учун ҳаммадан илтимос, биринчи навбатда Пойариқлик олимлар рўйхатини тузишимиз керак.Руйхатга Пойарикда туғилган еки ўқиган,яшаган олимлар киритилади.Мободо 2-3 йилгина вақтинча ишлаб кетган бўлса-ю,ўзини бу туманга бегона тутганлар рўйхатга киритилмайди.Иккинчидан, ҳаёт бўлмаган олимларнинг фарзандлари,танишлари ёки шогирдлари лоқайд бўлмасинлар,Улар рўйхатдан қолиб кетмаслиги керак.
2.Рўйхат тузилгач, олимларнинг биографияси ,уларнинг машаққатли ёки сермазмун илмий фаолиятидан,ҳаётидан лавҳалар топиб ёзишимиз керак.Бу иш бизўйлгандек унча осон бўлмайди,лекин интернет бизга катта ёрдам бўлади.Ушбу эълон Twitter,Facebook ларга ҳам қўйилади.Жавобни utursunova@yahoo.com e-mail га еки шу эълоннинг пастига Comment сифатида ёзсангиз ҳам бўлади.Рахмат.
--
Умида Турсунова
--
Умида Турсунова
ШОИР ДЎСТИМГА ЖАВОБ
УМИДА ТУРСУНОВА
Шоир дўстимга жавоб
Кичик бир шеърингга шунча мавзуни,
Сиғдириб,энг аввал сўрабсан мендан.
Канадада яшаш сабабим.
- Боламдир...,ё алам, насибам... шундан-Жавобим насрда,шеърга сиғмайди.Уни мен куйласам,куйга сиғмайди.
Чашмасин таққослаб юрт булоғига,
Ширинмикин, дея таъна қилибсан.
-Сувларнинг тотини сезмадим ҳали.
Тоғлару боғларин билмоқ бўлибсан,Улардан сўзласам, шеърга сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди.
Дўстим, саволларинг ўйлантирди кўп,
Тун- у кун ухламай қотирдим мен бош.
Бирон важ топишга айланмас тилим,
Тилим гўё тилмас, қимирламас тош.
Ўйларимни ёзсамй ,шеърига сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди.
-“Наҳот Ватан меҳрин, кўрку жамолин
Қўмсамай яшайсан, ўксимай,шодон?"
- Кўркамдир бу ер хам , жамоли тенгсиз,
Бунда ҳам меҳр бор...қийнадинг обдон:
Ватаним соғинчи шеърга сиғмайди,Соғинчни куйласам,куйга сиғмайди.
Юртимни эслатиб қўзғама дардим,
Юрагим парчаси узилиб қолган.Ямасамда кемтикни дустлар мехрилаДилимда хисларим ғалаён солган.Дардларимни айтсам, шеърга сиғмайди.
Уларни куйласам,куйга сиғмайди
Тўғри, сен айтгандек, онаман,албат,
Ҳар нега тайёрман фарзандим учун.
Ой,қуёш, соғинч-у,ўзга юрт - бари
Тенглолмас севгимга сира хам кучин!Севгим коинотдир, шеърга сиғмайди.Севгимни куйласам,куйга сиғмайди
Безвизовые страны
Безвизовые страны для граждан Узбекистана 2013 год.
В следующие страны узбекам виза не нужна, или ее можно получить на границе.
Азербайджан (90 дней)
Антигуа и Барбуда (6 месяцев)
Армения
Бангладеш (90 дней, виза на границе)
Барбадос (28 дней)
Белоруссия (90 дней)
Гаити
Гренада (3 мес)
Грузия
Доминика
Казахстан
Косово
Кыргызстан
Маврикий (виза на границе)
Малайзия (1 мес)
Мальдивы (виза на границе)
Микронезия
Молдавия (90 дней)
Намибия (виза на границе)
Науру
Непал (виза на границе)
Ниуэ
Палау
Питкэрн
Россия (90 дней)
Западное Самоа
Сейшельские острова (1 мес)
Сент-Винтсент и Гренадины (1 мес)
Таиланд (виза на границе)
Тувалу
Турция (30 дней)
Тунис (1 мес)
Украина (90 дней)
Шри-Ланка (30 дней)
Эквадор
БИРИНЧИ БАҲО Замонавий новелла
БИРИНЧИ БАҲО
Замонавий новелла
Қаердан ҳам ўша радиодан келган мухбир билан учрашиб қолдим. “Яқинда бўладиган ўқитувчилар кунига атаб эшиттириш тайёрлаябмиз, шунга бир иккита савол билан сизга мурожаат қилмоқчимиз. Мумкин бўлса шу саволларимизга жавоб берангиз”, - деган сўзларига, розилик бериб қўйибман. Мен ўзим ҳақида гапиришни ўқувчиларимга қолдириб, ўқитувчиларим ҳақида сўзлаб бердим. Радио ходимларининг гапига қараганда эшиттириш улар кутганидан ҳам яхши чиқибди. Ишлар билан бўлиб кунлар ўтиши билан бу воқеа эсимдан чиқиб кетди.
Бир куни почтачи уйимизга бир даста хат ташлаб кетибди. Тавба ҳозирги зомонда ҳам хат ёзиш бор эканда,мен одамлар ўзаро телефон орқали, имконияти борлар интернет орқали гаплашишса керак, деб ўйлардим. Ўзим ҳам яқин саккиз-ўн йил ичида ҳеч кимга хат ёзмаганман, ҳеч кимдан хат олмаганман, талабаларимнинг байрамларга ёзган табрик откриткаларини ҳисобламасам.
Конвертларга бир-бир кўз югуртириб чиқдим. Ўқишни чиройлик ёзувдаги хатдан бошладим. Хат Гулбаҳор деган қиздан келибди, на фамилиясини, на адресини ёзибди. Салом-аликдан кейин ўзининг кимлигини айтибди. Бир вақтлари бизнинг институтда ўқиган,мен эса уларга дарс берган эканман.
"Радиодан ўқитувчилар кунига бағишланган эшиттиришни тингладим. Ўқитувчиларингизни жуда яхши кўрар экансиз. Ўзингиз ҳақида ҳеч нарса демасдан, мен ҳақимда ўқувчиларим айтишар, дедингиз. Энди қулоқ солинг: Мен ҳам сиз айтгандек, жуда яхши ўқишга ҳаракат қилдим. Институтга келганимда рус тилини деярли билмас эдим, чунки менинг мактабимда ўқитувчилар сизникига унча ўхшамасди. Бизга рус тилини физкультура ўқитувчиси ўтарди, кўпинча дарс вақтлари спорт майдончасини тозалардик, ўтларини юлар эдик.
Институтда кеча-кундуз бошқа дарслар билан бирга рус тилини тинмай ўргандим, русча асарлар ўқидим, Тургенев, Шукшинларнинг бирон нарсаси қолмади.” Юқори курсларда кўп фанлар русча ўтилади”, дегандингиз. Ростдан ҳам мутахассисликка оид дарслар рус тилида олиб борилди. Мен қийналмадим.
"Тиббиёт ва фармацевтика институтларини томомлаганларнинг ёзуви лекция ёзавериб ҳуниклашиб кетади. Ҳозирдан айтиб қўяй, ҳамиша чиройлик ёзишга ҳаракат қилинглар. Чиройли ёзиш ҳам бир санъат, дейлик институтни битириб ишга кирмоқчисизлар, ариза ёзиш керак, ҳунук ёзилган аризани кимнинг ўқигиси келади. Шахсан мен, иккита аризадан албатта чиройлик ёзилганини танлайман," деган эдингиз. Биз гурухимиз қизлари билан институтни битиргунча "ким чиройли ёзади" ўйнардик. Ҳозиргача ёзувимга ҳамма ҳавас қилади.
Мен ҳам сиз ўқитувчиларингизни кўп эслаганингиздек, сизни кўп ўйлайман. "Ҳар бир зиёлининг оиласида ўзининг шахсий кутубхонаси бўлиши керак, бу ҳўжа кўрсинга ёки уйнинг чиройи учун эмас, фойдаланиш учун керак. Китоб бу бойлик”, - дегансиз. Овқатни камроқ есам ҳам стипендиямдан орттириб мингга яқин китоб сотиб олдим. Луғат ва справочниклардан ташқари жуда кўп бадиий асарлар олганман, уларнинг ярмидан кўпи русча тағин...
Яна жуда эслаб қолган нарсам, “биронта одамни ишдами, кўчадами, меҳмондорчиликдами биринчи кўраётган бўлсаларинг фақат яхши томонини қидиринглар”, - дегансиз.”
Гапларимни эслайдиганлар бор эканлигидан хурсанд бўлиб, ўқишни давом эттираман:
“Институтни битиргач, қишлоғимга қайтдим. Туман марказидаги янги типда қурилган дорихонага ишга юборишди. Мудиримиз яхши одам экан. Ишни аъло даражада ташкиллаштирган. Қарри бўлишига қарамай тиниб - тинчимайди.
Дорихонада жуда кўп киши ишлар эдик. Иккитаси бизни институтни мендан олдин битирганлар, қолганлари медицина билим юртини фармацевтика факультетини тамомлаганлар, уч тўртта қиз ўрта мактабдан кейин келишган.
Мудиримиз мени билимим, ёзувим, рус тилини яхши билганим учун ҳурмат қилар эди. Қизим ҳисобот ёзишга ёрдам бериб юбор; комиссия келаркан, ҳужжатларни тўғрилаб қўй; режаларни кўриб чиқ, мажлислар баёнини ҳам тўлдир; аввалги комиссиянинг справкасидаги камчиликларни бартараф қилиш учун кўрилган чоралар ҳақида ахборот ёзиш эсингдан чиқмасин, деб шу каби ишларни ҳам менга буюрар эди.
Шундай қилиб ишлаб юрдим. Бир куни мудиримиз мени чақириб, бутун умр дорихонада ишлаганини, янги бинони қурдиргунча қаерларга югурмаганини, район қолмай, обком қолмай, облздравдагиларнинг ҳам безорини чиқарганини айтди. Юртимизда қайта қуриш ва ошкоралик даври кетаётганини ўзим билишимни, юқоридагилар энди жойни ёшларга бўшатиш керак деганини айтиб, "Ўзим ҳам жуда чарчадим.Олтмиш ёшга киришимни райздрав ўтказиб бераркан, дорихонани сендан бошқа ҳеч кимга ишонмайман. Шунинг учун мудирликни энди сен қиласан", - деди.
Йўқ, - дейишимга қарамай, бу ишни менга топширишди.
Шу орада ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилди. Шундай кунлар келар экан-ку, деб хурсанд бўлиб, ҳамма ҳужжатларни, дорихонамиз деворидаги “Гриппдан сақланинг”, “Сариқ касали ҳақида нималарни биласиз?”, “Спид нима” каби тавсияномаларни ҳаммасини ўзбек тилига ўгирдим.
Кўплар мени танийдиган бўлди. Ҳурмат ҳам қилишарди, касалларим мендан мамнун эди. Мен уларга сиз айтгандек "қўлимдан келгунча" ёрдам беришга ҳаракат қилдим.
Кунлардан бир куни бир курсдошим, қолаверса райондошим келиб қолди. Эсингизда бўлса, давлат имтихонини Султон Маҳкамовичга уч йил топшира олмай, биз билан ҳам охирги курсда бирга ўқиган, оти Зокир, райкомимизнинг ўғли. Ўшанда Султон Маҳкамов, мени ишдан олсаларинг олинглар, лекин бу болага "қониқарли" баҳо қўйишга виждоним чидамайди, деб аудиториядан чиққан. Имтихон ҳайъати аъзолари унинг неча йилдан бери давлат имтихонларига келишини ҳисобга олиб, "уч" қўйиб беришган."
Дарров эсладим. Зокир унча билимсиз эмас эди. Бошқаларга қараганда сал ёмон ўқир эди, холос. Талаб ҳам ўша вақтлари катта эди-да. Агар Зокир ҳозир ўқиганда, аълочи бўлиши мумкин эди. Студентлар кутубхонадан чиқишмас, китоблар талаш-талаш. Ҳамма тинмай дарс тайёрларди. Ўшанда “фармацевтика институтига кириш осон, ўқиш қийин” деган гап бор эди Тошкентда.
“Зокир районга қайтиб келибди. Сингилларининг ҳаммаси тўй бўлиб кетишибди, ёлғиз ўғилни ҳамма ота- она ўзим билан турсин, дейди-да. У мендан дорихонамда унга иш бор-йўқлигини сўради. Иш топилишини, лекин штат йўқлигини айтдим.
Эртаси куни мени Соғлиқни сақлаш бўлимига чақиришди. Дорихонамизнинг катталигини ҳисобга олиб,"комерсия"бўлими очишга рухсат берилганлигини,бу бўлимга бошлиқ ҳам борлигини айтишди. Зокир бизда ишлай бошлади.
Шу орада советлар давлати тарқалиб,давлатимиз мустақил бўлди .Ишсиз қолган Зокирнинг дадаси кимгадир катта пул берган экан, унга зўр жой тегибди.
Бир вақти мени юқорига чақиришди.Дорихонамиз давлат ихтиёридан чиқарилиб сотишга қўйилар эмиш.Ўша вақтлари Тошкентда,вилоят марказларида ҳусусий дорихоналар жуда кўпайиб кетган эди.Мен уларга бизда ҳам бир бўлимимиз ҳусусий дорихонадан фарқ қилмаслигини,қимматроқ бўлса ҳам ҳамма дорилар борлигини,сотилган дориларнинг пули билан бўлим бошлигининг ўзи шуғилланишини айтдим.Ким шахсий дорихона курмоқчи бўлса, ҳокимиятдан рухсат олиб, бошқа жойдан очаверсин ,бизнинг дорихонамиз эса давлатники,қолаверса халқники эканини айтдим. Ҳаётдан орқада қолаётганимни,пулим бўлса,дорихонани мен ҳам сотиб олишим мумкинлигини айтишди.
Қаердан пулим бўлади. Олган ойлиимни ўша куниёқ ишлатмасам, бир кундан кейин ун, ёғ, гуручни икки баробар нархга олишим керак бўлади. Банкдаги пулларим кул бўлган бўлса. Пул алмашиб уларга болалар велосипеди ҳам ололмадим. Қўшнимиз машинасини беш мингга сотиб банкка қўйган эди. Банкка икки ойдан кейин борса, берган пулига бозорда битта товуқ ҳам бермаган, шўрликка...
Барибир юқоридагиларнинг айтгани бўлди. Мудирликни топширдим. Ҳозир бизга Зокир хўжайин, мудир деган сўзни энди ишлатмаймиз, ишчиларнинг сони қисқартирилди. Ҳамма ишни тўрт киши бажарамиз. Ишдан кейин Зокир менга папка-папка қоғоз бериб юборади. Дориларимиз жуда кўпайиб кетган, Қозоғстон, Ҳиндистон, Россия ҳаттоки Туркмастондан ҳам кимдир етказиб туради. Бу дориларнинг кўрсатмларини кечаси билан русчадан ўзбек тилига таржима қилиб чиқаман
Одамлар районимизда рус тилини билишмайди. Озроқ билганлар Россияга иш қидириб кетган. Мактабларда физкультура ўқитувчилари рус тили у ёқда турсин, ўзининг фанини ҳам ўтишмайди. Милицияга ишга ўтиб кетишган. Умуман мактабларда бошқа фанлардан ҳам ўқитувчи қолмаган, ҳаммаси ногиронлик ҳужжати тўғрилаб ,бозорга чиқиб кетган.
Мен дорихонадаги асосий ишимдан ташқари Зокирнинг ёзув-чизув ишларини ҳаммасини қиламан. Олган ойлигим ҳеч нарсага етмайди. Бошлиққа ойлигимни озроқ оширинг, десам,” Сенга ойликни оширсам, ўзим нима ейман. Топганим санэпедстанция, налог, свет, маҳалла ходимларининг чўнтагига кетса, ҳалиям худога шукур, аренда, пажарний, милицияга тўламайман, агар уларниям тўлаганимда Ҳаким, Акбар, қизил дипломли Олимлардан фарқим қолмасди. Фирмалари касодга учраб, ишсиз юришибди. Дипломлар ҳозир ҳеч кимга керак эмас. Ҳаммаси сандиқда ётибди, менда ишлаш ёқмаса, ёқадиган жойга кетавер. Иш сўраб юрганлар мингта,” - деди. Шундан бери пул тўғрисида оғиз очмайман.
Сиз "бойлик" деб ҳисоблаган китобларни сотмоқчи бўлсам, ҳеч ким олмади. Бозорда писта сотадиган қўшним бир куни келиб, писта ўрашга қоғози қолмаганини, китобларимни ҳаммасини минг сўмга олмоқчи эканини айтди. Бир кило гўшт ололмасам, бу китобларга ўшанда қанча пулим кетган. Уларни ҳозир ҳеч кимга керак эмаслигини билсам ҳам сотмадим.
Болаларим бу китобларни ўқимайди. Бир марта катта қизим тўққизинчи синфга ўтганда, қандай бадиий китоблар ўқиябсан, деб сўраган эдим. “Бадиий китоб” деганингиз нима, бизда борми? - деди. Ҳа, бор, роман, повесть, ҳикояларчи, - десам, уларингиз ҳаммаси кириллча ёки русча-ку, мен тушунмайман, деди. Мен унинг лотинчасини тушинишимни, у нимага кириллчани тушинмаслигини айтиб, аччиғим чиқди. “Аяжон, хафа бўлманг, ўқий оламан, фақат кўпроқ варақ ўқисам чарчаб кетаманда, ўзингиз ҳам лотинчани икки варақдан ошса чарчаб кетасиз-ку,” - деди. Шундан кейин унга китоб ўқи демадим. Мактабни битиргандан эрга бериб юбордим. Яхши оила. Қайнонасининг хизматини қилиб юрса, оч қолмайди. Кичкиналарим ҳали мактабда.
Болаларимнинг отаси охирги вақтлари анча вақт ишсиз юрди. Кейин иш қидириб Қозоғистонга кетди. Саккиз ойдан кейин озиб-тўзиб, бир тийинсиз, жоним омон қолганига шукур, деб қайтиб келди.
“Не кунларга қолдик, эр бўлиб оила боқолмасам, қилай десам иш бўлмаса, берган нонинг томоғимдан ўтмаябди”, дер эдилар ҳижолат бўлиб. Ундай деманг, биздан баттарлар бор, худога шукур, кунимиз ўтиб турибди-ку, тинчитмоқчи бўлардим сўкиниб турган дадамизни.
Районимиздан уч киши Россияга қурилишгами, канализация ишигами кетишаётганини эшитган хужайиним, улар билан кетмокчи эканини айтди. Икки марта сариқ касал бўлганлар. "Оғир иш сизга мумкин эмас, қийналиб қоласиз, бир кунимизни кўрармиз, ҳеч бўлмаса ногиронликка чиқарсиз," дедим.
Ноиронликни тўғрилаш ҳам пулсизга бўлмайди, деб қулоқ солмади. Қурилиш ишини кўтара олмадилар. Болаларим отасиз қолишди. Охирги вақтлари овқат емасдилар, жигаримга оғирлик қилади деб. Қизимга эса"текин тамоқ бўлиб сизларнинг насибаларингни ейманми, аяжонларингга қийин”, деган экан раҳматлик. Ишламаса ҳам тирик бўлганда ўзим емасам ҳам, уларга едирган бўлардим...
Ишаб турибман, ҳеч яхши гап йўқ. Яқинда биттаси "Уятсизлар, дорини ҳам шунча қимматга сотасиларми, менга ўхшаб кунларинг дорига қолсин, топган пулларинг ўликка бую рсин "-деб чиқиб кетди. Мен ҳеч нарса дея олмадим. Кечаси билан ухлай олмай, нима учун унга жавоб бермадим, нега "ундай" демадим, нега “бундай” демадим деб, ўйланиб чиқдим. Бунга ўхшаш воқеалар охирги вақтлари кўп бўлган. Ҳеч қачон мен қаттиқ жавоб қайтара олмаганман. Яхшилаб жавоб қайтариш қўлимдан келмаса ҳам керак. Бундай бўлишимга сиз айбдорсиз. Сиз бизни жоду қилиб қўйгансиз,ундайларни гипнозчи дейишади. Сиз институтда эмас, циркда ишпашингиз керак эди. Менга ўхшаганларни энди ўзгартириб бўлмайди. Болаларимни менга ўхшашини ҳеч ҳам ҳохламайман.
Ҳаётда мен нимани кўрдим, фақат қулдек меҳнат қиламан, бирим икки бўлмайди. Талабалик вақтида ҳам ётоқхонадан чиқмай дарс қилганман, на кино, на байрам, на театрни билибман, фақат сиз билан борган санъат, табиат, ва тиббиёт музейини айтмасам. Ёлғон бўлмасин, институтда сиз уюштирган Абдулла Орипов, Ҳожиакбар Шайхов, Тоҳир Малик, Нормурод Нарзуллаев, журналист Анвар Жўрабоевлар билан учрашувларга борганман. Кўрган нарсаларим шу. Сиз айтгандек яшайман деб умрим ҳазон бўлди.
Хатни мен ёзаётган бўлсам ҳам, кўпчилик ўқувчиларингиз номидан деб тушининг. Улар ҳам сизга худди шундай деб ёзишган бўларди.
Сизни бир умр лаънатловчи Гулбаҳор”.
Ана халос..
Бу хатдан кейин бошқаларини очишга журъатим етмади.
Анча кун нима қилишни билмай юрдим. Талабамга жавоб ёзмадим, ёзганда ҳам нима деб ёзаман ва қаерга юбораман. Биринчи баҳоимни олдим! Яна нима керак?!
***
Хатлар ҳалигача онда-сонда келиб туради. Бугун ҳам иккита хат келибди.Биттаси менга жуда таниш бўлган ёзув, Гулбаҳордан, шошиб очдим. Бир жумлада мени келаётган байрам билан табриклабди. Пастига эса "Мени кечиринг. Тўғрисини айтсам, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман”, - деб, ёзиб қўйибди.

ҚОРАВУЛ
ҚОРАВУЛ
Нормурод дипломини олиб ота-онасининг бағрига қайтиб келди.
-Хафа бўлма бакалавр бўлса бакалаврда,магистратура деганига пул топганингдан кейин ўқирсан,энди бирон жойга ишга кириб олсанг марра сеники, - Абдуназар ака уни тинчитди.
Институтни битириб ўғлининг олий маълумот ололмай келганини Абдуназар ака барибир тушунмади,”ҳуқуқшунослик техникумини битирса ҳам бўларкан"-ўйлаб қўйди ичида.
Ота-бола роса иш қидиришди. Ўқитишга пул топган одам, ишга жойлаштиришга пул тополмаганига ҳайрон бўлди кўпчилик. Улар Нормуродни пулсиз ўқиганини билишмайдида, билишса бундай демаган бўлар эди. Нормурод аввалдан яхши ўқиган, иккинчидан, институтга кириши шарт бўлган талабалар билан бирга тест топширган. Сафаров деган бола кириши керак экан, рўйхатга Нормуродни ҳам Сафаров бўлгани учун адашиб қўшиб қўйишибди.
Нормуродга иш топилмади,тўғрироғи ишга кириш учун пул топилмади. Қўшнисининг ўғли молия институтини тамомлаб келди. У ҳам аввалига анча вақт ишсиз юрди. Кейин тумандаги якка-ю ягона банкка жойлашиб олди, бошлиққа мингга яқин Америка доллари берибди. Унинг укаси Америкада ишлайди. Пул кераклигини эшитгандан юборибди. Қўшниси яхши одам, Абдуназар акадан ҳеч нарсани яширмайди, ўзи айтган .
Абдуназар ака долларни ҳали кўрмаган, унинг ҳеч кими чет элга кетолган эмас.Катта ўғли Абдимуродни Кореяга ишга юбормоқчи бўлиб роса югурди. Абдимурод бечора бораман деб, корейсча ҳам ўрганиб олди. Кейин билишса, йўл пулидан ташқари юбораётганларга яна ким қанча ҳақ бериш керак экан. Бор бисотини сотган Абдуназар ака бошқа пул тополмади. Абдумурод Кoреяга кета олмади.
Нормуродга эса иш қидирмай ҳам қўйишди. Дастлаб Нормурод қурилиш билан шуғулланувчи дўстларига қўшилиб майда ишларни қилиб юрди. Қишда, бекор бўлиб қолган вақти пойтахтга қатнаб, Госпитал массивидан кўчиб кетмоқчи бўлаётган жуҳут, ўрислардан эски газ плиталари, телевизор, музлаткич, труба ва шу каби нарсаларни арзонроқ нарxда олиб келиб туманида сотиб юрди. Отаси унга атаб олиб қўйган ҳовличадан баҳорда бир том, бир даҳлиз қурди. Абдуназар ака кичкинагина тўй қилиб, дўстининг қизини олиб бериб, унинг бошини иккита қилиб қўйди.
Кимдир Қўқондан қурилишда ишлатиш учун одам топиб келибди. Улар жуда яхши усталар экан. энди ҳамма уларни чақирадиган бўлган. Нормуродларга деярли иш қолмаган, ҳар зомонда туман атрофидаги қишлоқларда айримлар пахса қуриш, молхона, ҳожатхона қуришга чақиришади, кўплар эса бу ишларни бола-чақаси билан ўзлари эплаб ташлайди.
Нормурод энди фақат жуда оз нарсани ҳоҳлайди, болалари оч юрмаса, хотинига кийим кечак олиб беролса бўлди. Ўзининг устидaги кийими билан иши йўқ. Унинг тўйида кийган костюм - шими янгидек турибди, ҳар зомонда керак бўлганда аввайлаб кияди. Бошқа кунлари йиртиқ- ямоқ ишчи кийимида юраверади. Ҳамма уни ҳуқуқшуносликни битирганини унутиб бўлган, кийимига эътибор бермайди, ишчига қарагандек қарайди.
Хотинни ҳам ҳозирги зомонда ўйлаб олиш керак экан. Нормуроднинг хотини Зарифалар жуда кўпчилик, беш қиз, икки ўғил, амма- тамма, холаларининг сони йўқ, уларнинг нимаси кўп - тўйи, туғилган куни, ўлган куни кўп, умуман Нормуроднинг топгани уларга кетади. Яқинда Зарифанинг иккинчи синглиси ўғлига тўй қилди. У Зарқўрғондан ҳам наррироққа тушган. Қариндошларни машинада олиб бориш Нормуроднинг навбати экан. Бир кунга “Дамас” кира қилиш палон пул. Нормурод бирга ишлаган дўстидан юз минг сўм қaрз олиб келди. Ўн кун ичида қайтаришини айтди, айтишга айтди, лекин қандай қайтаришни ўзи билмайди. Тўйдан қайтиб келганда, Нормуроднинг қўлида қолган пул беш мингга ҳам етмас эди.
Шу орада унинг катта қизчаси типирчилаб "вой қорним"га тушиб қолди. Касалхонага олиб келса, "кўр ичак" бўлиб қолибди, тезда операция қилинмаса, ёрилиб кетиш мумкин. Касалхонада дори у ёқда турсин, дока, пахта деган нарса ҳам йўқ. Пахтатининг кони бўлган давлатда ҳеч бўлмаса энг арзон сунъий пахта ҳам йўқ. Унининг устига касалхонага операция учун пул тўлаш керак. Ҳамма давлатларда кўп болалиларга, ишламаганларга касалхоналар текин. Қўшнисининг Америкага кетган укасининг гапига қараганда институтни томомлаб иш тополмаганларга ҳам давлат ҳар ойда пул бериб тураркан. Бу ерда эса, институтдан, коллеждан кўп нарса йўқ. Битирганлар билан ҳеч ким қизиқмaйди. Ҳамма ишсиз. Катталарнинг қўлидан халқини боқиш келмас экан, чегараларни очиб, кетишга рухсат бериб қўйсин, Америкада ишлаб кетувчи мексикаликларга ўхшаб, булар ҳам бошқа жойда қийналмай ишлаб келади.
Нормурод хафа бўлиб уйига қайтаётганда тaрих ўқитувчиси Мукаррамовни кўриб қолди. Бу ўқитувчи Нормуродни жуда яхши кўрар эди. У ўқитувчисига қизини касалхонага тушганини, унга уч юз минг жуда керак бўлиб қолганини айтди. Ўқитувиси кўп ўйланиб ўтирмай фақат бир - икки ой ичида қайтариб берсанг бўлди, деб уйидан уч юз минг сўм чиқариб берди. Нормурод юз мингини дўстига бериш учун олиб қолиб, қолганини хотинига қизи учун касалхонага сарфлайсан деб берди. Нормурод бу пулларни қайтариш учун яна иш қидириб чиқиб кетди. Ҳеч кимга ишчи керак эмас.
Эртасига тонг саҳардан у аравасини олиб шaҳарга қараб жўнади. Бозорга бориб аравакашлик қилмоқчи бўлди.
-Эй, ока, бу арава билан ишлашга сизга бошлиқ рухсат бердими? - бир бола келиб Нормуроддан сўради. Нормурод бошлиқ кимлиини, нима учун рухсат кераклигини аввалига тушунмади. Кейин билса, аравакашлик қилиш учун бозорнинг каттасига ҳақ бериш керак экан, аравани эса улардан ижарага олиш шарт эмиш. Нормурод аравакашларнинг орасида ишлаб юрди. Сотувчилар ҳам бу ерда доимийлар.
Қишлоқлардан эрта билан одамлар маҳсулотларини олиб келишади Уларнинг сотиб ўтиришга жойлари йўқ. Шунинг учун улар олибсотарларга нарсаларини арзон нархда бериб кетишади. Нормурод бозорда ишлаб, ҳаётни тушина бошлади. Авваллари давлатимиз жуда бой деб биларди, институтда ҳам уларга бутунлай бошқача ўратилган. Нормурод бу ердагина ҳамма пулларни давлат ҳазинасига тушмасдан, чўнтакларга тушишини билди. Ҳазинага тушгани ҳам давлат, халқ учун эмас, ҳазинабон учун кетар экан. Қийин- қийин оддий хaлққа қийин бўлди. Одамдар Совет давридан ҳам ёмон аҳволда. Шу мустақиллик керак эдими? Дардингни ҳеч кимга айта олмасанг, авваллари порахўр-у, ўғриларнинг калишини тўғрилаб қўядиганлар бўлган, мустақиллик бўлиб ҳамма ўзига бек, ўзига хон. Президент ҳам ўзини подшо деб эълон қилиши қолди, ҳолос. Агар Нoрмурод ишга жойлашиб олса, нима қилишни ўзи билар эди .
Бир куни бозорнинг дўконларидан бирида ишлайдиган одам, анча таниш бўлиб қолдик,аравакашлар ҳам сизни яхши одам,ўзини ҳар жойга тиқавермайди деб гапиришади, дўконимга сотувчи бўлиб ўтмайсизми, деб қолди. Нормурод бу таклифни жон деб қабул қилди. Нормурод дўконда аравакашликдагидан кўра юз чандон кўп нарсаларни билиб олди. Кимга нарсаларни қимматроқ бериш, кимга арзон бериш, ҳаттоки кимларгадир текин ҳам бериш керак экан, айниқса байрамлар олдидан. Нормурод айримларга пул ҳам беради, лекин ҳаммасини ёзиб, кейин ҳўжайнига кўрсатади. У ҳам Нормуроднинг тўғри қилганини маъқуллаб туради, онда сонда йўл-йўриқ кўрсатиб қўяди.
Бир куни дўконга бир оптовик-улар кўп нарса олиб келиб ташлаб кетувчиларни шундай дейишади, Қозоғистондан яхши сигареталар олиб келганини айтди. Нормурод улар бунақа сигарет билан савдо қилмасликларини айтиб рад жавобини берди. Арзон бераман, ҳеч бўлмаса ўзинг учун олиб қўй, фойдаси сенга бўлади,-ёпишиб олди у Нормуродга. Нормурод ўйлаб қараса, у тўғри айтаябди, дўконда ҳар зомонда ўзининг молини сотса қандай фойда, бошлиқ ҳам уни бошқа товар сотмаябсанми, деб ҳеч текширмаган. Нормурод бир марта олиб кўрмоқчи бўлди. Беш пачкагина олди. Агар шу беш пачка унга жуда қимматга тушишини билганда, у ҳеч ҳам олмаган бўларди. Эртасига солиқчилар келиб, нега рухсати йўқ нарсани сотаябсан деб, дўконни ёпиб, бор молни машнасига солиб олиб кетди. Бoшлиқ нима учун ундан сўрамасдан нарса олганига бақириб, ҳаммасини ўзинг тўлайсан, деди. Нормурод ҳалиям бу сигаретларни ўзи учун олганини айтмади, агар бошлиқ билиб қолганида, уни қаматтириб юборган бўлар эди. Нормурод уйидаги юз мингга яқин пулини олиб келиб берди. Ҳўжайини дўкондан кетган нарсаларни ҳисоблаб, уч минг доллар тўлайсан -деди. У ҳам йўқ демасдан, рози бўлди. Нормурод яна ишсиз қолди. У уйига қайтиб келди, лекин келгани хотинига ёқмади.” Шунча ишлаб, уйга фойдаси тегмаса нима қилaрдингиз ишлаб. Бор пулни яна эгасига қайтарсангиз”-шанғилларди у.
Нормурод уйдан чиқиб отасиникига келди Шу ерда нонушта қилиб, тарих ўқитувчисиикига қарзини беролмаётгани учун узр сўрашга жўнади. Ўқитувчидан яхши одам бўлмаса керак, иккинчи ота-она деб бекорга айтишмайди. Нормуродни Мукаррамов домла дарров тушинди.Кейин у мактаб қоровули Ҳасан чол ўлгандан бери ҳали ҳеч ким йўқлигини,тезда директорга учрашса, уни ишга олиши мумкинлигини айтди,ҳар қалай ойлик келиб туради.Кечаси қоровуллик қилса, кундузлари бекор, бошқа иш қилиб, пул топса ҳам бўлади. Мактаб директори Наби ака Наимов ҳали ҳам ишлаб юрарди. Нормурод тўй костюмини кийиб мактабга келди. Наби ака уни ишга олди, фақат ҳозир зомон бошқачa эканлигини, одамларни майда нарсалардан ташқари, стол, стул, парталаргача ўғирлаб кетаётганини, омбордаги тахта - темирларга эҳтиёт бўлишни, кунига текшириб туриш кераклигини айтди. Нормурод иш топилганидан хурсанд бўлиб, ишлаб юраведи, уйига деярли бормайди. Хотинининг гапидан чарчаб кетади. У йўқ, бу йўқ, у боласига оёқ кийим керак, бунисига польто. Бир қоп ун ярим ойга етмайди. Гўшт, гуруч кам олингандан кейин ун ҳам чидамас экан.
Нормуроднинг иккинчи ўғли Элмурод охирги вақтлари анча маззаси бўлмай турибди.Нима бўлганини ҳеч ким билмайди.Касалхонага олиб бориш нималигини Нормурод жуда билади.Докторлар одамлардан пул олиш учун ҳам касалини ошириб,ваҳима қилиб айтиб юборишади.Хотини кичкина қизини туғмоқчи бўлганда, бола жуда катта бўлиб кетибди, “кесерева” қилиш керак бўлади, шунинг учун тўлғоқ тутмасдан олдин келиб ётиш керак деган.Тўртта туққан хотин бешинчисини туғолмайдими, деб Нормурод хотинини касалхонага юбормаган.Боласи уйда туғилган.,кейин доктор чақиришган. Ўғлини ҳам тузалиб кетар деб ҳеч қаерга кўрсатмади.
Нормурод эрталаб хоналарни очиб юрсa яна дўконнинг ҳўжайини мактабга келибди.
Пулни қачон берасан- дейди. Нормурод унча пулни умрбод ишласа ҳам тополмайди. “Пулинг бўлмаса уйинги сот”- дейди уялмай. “Бермайман демаябман-ку, - деди Нормурод. Бу сафар ҳам минг хил ваъдалар бериб, албатта топиб беришини айтиб уни жўнaтиб олди.
Нормурод энди ўзини рухсати бўлмаган сигареталарни олгани учун койий кетди, у “рухсти бўлмаган” деган сўзни яна бир такрорлади. Рухсати қандайига бор бўлади, уни ким берар экан. Рухсат бергич касби ҳам ўйлаб топилибди-да. Ким бўлса ҳам бу касбни ҳам катта пул эвазига ундириб олган бўлса керак.
Нормурод тиним билмайди, бировнинг токини очиш, ҳовлисини текислаб бериш, умуман қанaқда иш бўлса, ҳаммасини қилади. Бунинг устига Нормурод ичмайди ҳам, чекмайди ҳам,аввалари сигарета чекарди. Кейин бошқаларга ўхшаб носга ўтиб олганди. Наби ака бир куни ёш бўлсанг ҳам раҳматли Ҳасан бободан ҳам носдан кўп отасанми дейман, иси бутун мактабни саситиб юборибди, дегандан кейин уялганидан носни ҳам ташлади.
Нормурод яна тарих ўқитувчисини эслади. Узоқдан кўрингандан у ўзини четга олади. У бечора ҳам пул берганидан афсусланиб ўтирган бўлса керак. Нормурод бекорга тўплаб бераман, - дебди. Ҳар ойи оз-оздан бериб туранда ҳам анчасидан қутилган бўлар эди. Нормурод энди унга бериш учун пул топиш йўлини ўйлай бошлади. Аввалига унинг ҳаёлига Рашид магазинчи келди. Рашид кўпларга қарз берарди, лекин у прoцентга беради. Нормуродга у тўғри келмайди. Кейин у аптекачидан сўрамоқчи бўлди, лекин аптекачи Нормуроднинг пули йўқлигини, қайтариб беролмаслигини жуда яхши билади, сира бермайди. Кейин унинг ҳаёлига мактаб директори Наби ака кеди. Ундан юз сўрамоқчи бўлди. Нормурод ўйлаб-ўйлаб Эшон бобони топди, лекин умрида бировнинг ҳожатини чиқарганини эшитмаган, эшонлар фақат олишни билади, беришни билмайди, шунинг учун Нормурод уникига эмас, Ҳайитбой аканикига боради. Унинг иккита ўғли ҳам Қозоғистонда яхши жойлашган дейишади. Сайфиддинникига борса ҳам бўлади. Мунира опаникига борса-чи? Унинг катта ўғли оиласи билан Москвада ишлайди. Квартираси учун ойига уч юз доллар тўлар экан, демак топиши ҳам яхши бўлса керак. Нормурод узоқларга кетиб ишлаётганларга ҳаваси келди. Боришга ҳам пул керак. Агар Нормуродда йўл пули билан бир ойлик яшашга пули бўлганда албатта кетар эди
У ўрнидан туриб бирга ўсган дўсти, ҳозир автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Сайфиддинникига қараб йўл олди. Кўчада хотини билан кичкина қизини учратиб қолди.Хотини:
-Ҳа, ота, бормисиз, жуда яхши жойлашиб олдингиз-а, бола чақанинг ташвишини билмайсиз ўзингиз майишат қилиб яшаб юрибсиз. Болаларга мактабга кийим-кечак, китоб - дафтар керак эмасда, ҳа?. Мен ҳам бир ўзим мазза қилиб яшагим келади, сизга ўхшаб. Болалар бир меники эмас, сизники ҳам, ёки эсингиздан чиқиб кетдими, овқатини ўйламасангиз,соғлигини ўйламасангиз, лекин мен сизга ўхшаган ота бўлганимда болаларимни боқа олмаябман деб, ўзимни осган бўлардим.
Нормурод чўнтагидаги бор пулини хотинига бериб, илтимос чақагингни ўчир, эшитганлар нима дейди ахир, - деди.
-Улар билан нима ишим бор, - деб хотини пулни юлқиб олдида, хайрни ҳам насия қилиб жўнаб қолди.
Сайфиддин уйда экан, уни яхши кутиб олди. Пул сўраб келганини эшитиб, “ўзинг биласан ҳозир бировга пул бериб туришга ҳам қўрқасан, бултур қўшним олган пулини ҳали қайтаргани йўқ, - деди. Пулим йўқ эмас, кузда ўғилларимга тўй қиламан деб йиққаним бор, ростдан биринсчи марта сўраб келишинг, унинг устига пулим йўқ десам, ишонмайсан, ўзим ҳам алдагим келмайди. Агар қайтариб бера олсанг ол,тополмай қоламан десанг, ўзинг ўйлаб кўр. Менга фақат тўй бошлаябман деганимда берсанг бўлди”.
Нормурод пулни бир олмоқчи бўлди. Мукаррамовдан қачонгача қочиб юради. Кейин яна ўйланиб қолди, агар Сайфиддинга топиб бера олмаса-чи, унда нима деган одам бўлади? Нормурод ишлаб бунча пулни ҳеч ҳам топа олмайди. Кимдир жарроҳларга ички органларни сотиш мумкин деган эди, қаерда топшириш мумкин экан, Нормурод шуни суриштириб кўрмоқчи бўлди. Сайфиддиндан пулни олмади.
Бир куни Нормурод мактаб ҳовлисини супириб юрарди. катта қизи ҳовлиқиб чопиб келди.Элмурод ёмон бўлиб қолибди. Нормурод доктор чақирди.Бола сариқ бўлган экан, ўтиб кетибди.Элмуродни докторлар олиб қолиша олмади.Нормурод бу боласидан ажралиб қолди.
Ёзда ҳамма таътилга кетиб, мактабда Нормуроднинг ўзи қолди. Бу ёз у ҳеч қаерга чиқа олмади. Уйдаги ташвишлар,Элмуроднинг ғами Нормуродни жуда толиқтириб қўйди. Мактабни ҳам ташлаб чиқишган қўрқди.
Ундан қурувчи ҳам, яхши деҳқон ҳам чиқмади. Туманда ўсганлар шаҳарликлардан ҳам, қишлоқдагилардан ҳам фарқ қилади. Қишлоқдагилар деҳқончилик ишларини яхши қилишади. Шаҳарликларнинг ҳар қандай вазиятг жавоби тайёр туради. Туманликлар иккаласини ҳам бажара олмайди.
Ойликни олгач, тузиб қўйган режасига кўра аввал уйига ун, гуруч, ёғ олди. Хотинини қўлига озроқ пул берди.
-Бир чойнак чой ичиб олай, эрталаб нонушта қилмаганман - хотинидан рухсат сўрагандек у уйига кирди, чойни дастурхонга қўйилган яримта нон ва тўртта парварда билан мазза қилиб ичиб олди. Уй барибир уйда. Чойнинг маззаси ҳам бошқача бўлади.
Нормурод мактабга келса, дўкочи уни кутиб ўтирган экан. Бу сафар у чўнтагидаги бор пулини қарз ҳисобига эмас, йўл пуллари ҳисобида бериб қутилди. Нормуроднинг отасиникига бориш режаси барбод бўлди. Улар Нормуродни авваллари болаларимизнинг энг ақиллиси деб яхши кўришар эди, энди болаларимизнинг энг камбағали деб ачиниб яхши кўришади. Абдуназар ака уни ўқитишга ўқитди, ишга жойлаш қўлидан келмади, нима қилсин энди. Онаси, келмасанг ҳам соғлигингни, тўқлигингни эшитиб турсам етади, болам, - дейди.
Кузнинг келиб қолганини у сезмай ҳам қолди. Энди у яхшилаб ишламаса бўлмайди. Фермерларга помидор теришга чиқди.Арзимаган пулга у пахта теришга ҳам рози, лекин ҳар ким ҳам уни ёллайвермади. Ўзимиз кўпчиликмиз, териб оламиз, ёрдамчи керак эмас - дер эди кўп ҳўжаликлар. Нормуроднинг қилмаган иши қолмади:пиёз терди, олмага чиқди, кеч кузда ток кўмди. Қоровуллик ҳам одамлар ўйлагандек осон эмас. Кечаси икки уч марта туриб ҳамма жойни кўриб чиқади.
Бир кун олдин дўконнинг ҳўжайни келиб хат ташлаб кетибди, шу хафта ичида дўконга пул олиб кел деб. Нормурод албатта бормайди. Беришга пули йўқ, иккинчидан вақти йўқ, ток кўмишга тонг азандан кетиб, кеч бўлганда қайтиб келади, учинчидан бекорга йўлга пул кетказиб нима қилади.
Қиш ҳам бу йил қаттиқ келди. Газлар пасайиб кетган, хоналар музлаб ётибди. Ўтини борлар уйларига қадим зомоннинг тунука печкаларини қуриб олган. Йилдан йилга газ камайиб кетаябди. Энг ёмони, газ камлигида учиб қолиши, кейин сал кўпайганда одамлар уй ичи билан заҳарланиб ўлаётганлиги. Икки уй нарида турадиган Умар акалар хотини, бола-чақаси, умуман ўн бир жон бир кечада ўлиб қолишди. Улар тўғрисида на газетада ёзишди, на радиода айтишди. Қайси бир туманнинг ҳокими ҳам газдан заҳарланиб ўлган эмиш,ўғли билан уйда экан, ўғли тирик қолибди. Нормурод бу гапга унча ишонгиси келмайди. Ҳокимнинг уйида газ бўлмаса, газ қаерга кетаябди. Унинг ватани дунёда газ чиқаришда энг олдинги ўринлардан бирида туради. Газ ҳам чет элга сотилиб, чўнтакка урилаётган бўлмаса нимага йўқ. Нормурод шуларни ўйлаб, уларни суд қилиб, оғзидан отиш керак, ёки Саддам Ҳусайиндек осиш керак, деб ўйлади. Бечоранинг халқи биздек ночор яшамаган эди,- раҳми ҳам келди Нормуроднинг.
Янги йилдан кейин бир куни дўкончи яна Нормуродни қидириб мактабга келди. Бу сафар улар уч киши бўлиб келишибди. Нормурод унинг ёнидагиларини кўриб қўрқиб кетди. Турмадан қочган каллакесарларга ўхшайди. Дўкончи бугун жуда сержаҳил, унинг гаплари қўрқинчли эди. Аксига олиб ҳозир ҳамма қишги таътилда. Дўкочи унга пулни берасанми ёки ўлмоқчимисан, - деди. Нормурод унга пули йўқлигини, қолавеса у дўконнинг пулини бир тийинини ҳам емаганини айтди, дўкончиниг баттар жаҳли чиқди.
-Юр уйингга борамиз, уйингни сотиб пулини берасан, - деб туриб олди. Шу вақти уй оламан деб ўлаётганлар йўқ, қиш бўлса, бoлалар уйда, уларни қаерга қўяди. -Болаларингга мен жой топиб бераман, дори берасанми, газни очиб қўясанми ўлдириб ташла, ҳамма нарсадан қутиласан, боқиш ташвишидан ҳам, қариздан ҳам.
Бундай гапларни ҳеч эшитмаган Нормурод “нима деябсиз, ўйлаб гапираябсизми одам боласини ҳам ўлдирадими”,-деди.
-Ўзинг ўлдира олмасанг, ёрдам берамиз,- деб ўлдиришга тайёр турганларни кўрсатди дўкончи.
Нормурод уларни ҳеч нарсадан қайтмаслигини эндигина тушунди. Кейин у ялинишга тушди.
Болаларимга тегманглар, уларда нима гуноҳ, майли мени ўлдирсаларинг розиман - йиғлаб юборди у.
Бир пасдан кейин дўкончи сал ҳовридан тушган бўлиб
- Сени ўлдирмаймиз, ўлдиргандан менинг пулим қайтиб келадими - яхшиси қаердан бўлса ҳам пулимни топ, - деди.
Умуман дўкочи у деди, бу деди, охири Нормурод уйини сотиб баҳорда пулини олиб бориб беришга сўз берди. Бу ваъдасини энди у ёзма равишда тилхат қилиб берди, қўл қўйиб, адресини, иш жойини ҳам кўрсатди. Дўкончи унинг охирги келиши эканлигини, агар бермаса уруғ аймоғидан бир кишини ҳам тирик қолмаслигини айтиб қайтиб кетди.
Улар кетгач Нормуродни баттар ваҳима босди. Телпагини бостириб кийиб, шошиб уйи томон жўнади. Нормуроднинг уйидагилари совуқдан ҳаммаси бир уйда тиқилиб олганди, бир вақтлари унинг олиб келган иккита эски электор иситгичи қўйилган бўлса ҳам, гапирса оғиздан буғ чиқиб турарди. Нарги хонага кириб бўлмайди, нақ музлатгичга киргандек совуқ. Нормурод кичкинасини тиззасига олиб озроқ ўтирди,иссиқ чойдан икки пиёла ичиб, ҳеч нарса демай ўрнидан турди,.энди у ўзини анча босиб олганди. Уларни ҳеч нарсадан ҳабари йўқлигини кўриб, Нормурод тинчиди.
Иши томон кетар экан, Нормурод энди бундай яшаб бўлмасликни ўйлади, нима бўлганда ҳам бу йил кунлар исигандан ишдан бўшаб, Қозоғистонга ёки Россияга кетади, қарзлари ҳам анча. Дўкончидан уйини сотса ҳам қутулмайди. У ҳам Нормуродни энди тинч қўймайди. Бунинг устига қанча ишламасин, Нормурод қорни тўйиб овқат емайди, охирги марта гўштни Сайфиддинникида тўйда еган эди. Бошқа тўйга у бу кузда бормади, тўйларни ҳам ҳар ким ўзининг қариндошлари билан кичкинагина қилиб ўтказиб юборадиган бўлишган. Нормурод эса кичкина тўй ҳам қилолмади. У учта ўғлига бир мулла билан битта устани чақириб суннат қилдирди. Элмуродини эслаб Нормуроднинг кузидан ёш чикиб кетди. На тўй, на чупрон қилди. Қариндошларини ҳам чақиргани йўқ. Муллага битта кўйлак, тўртта нон, ярим кило қанд ўраб берди. Устанинг қўлига икки минг сўм билан тўртта нон берди.
Ҳа, одамлар авваллари қандай тўйлар қилишарди. Укаларининг тўйида унинг отаси Қўриқда кўпкари берган. Кўпкарига гилам, телевизор, йигирмата тўн қўйилган, бошқа нарсалар Нормуроднинг эсида йўқ. Нормурод уйида ўшанда қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй бўлди деб тассaввур қилган эди, чунки келолмай қолганлар тўй ўтгандан кейин ҳам анча вақтгача "муборак бўлсинга" келиб туришди. Туркистонлик танишлари бир йилдан кейин ярим қоп гуруч, битта қўй, битта гилам олиб келишган. Ҳозирги зомонда ким-кимникига шунча нарса олиб бора олади. Ким нима деса десин, Нормурод одамлар аввал яхши яшарди, ҳозир ёмон яшайди деб айтишдан қўрқмайди. Бошқа ҳеч қаерда бунчалик ёмон бўлмаса керак.
Нормурод бу йил албатта кетади. Хотини ҳам эрга текканини унутган шекилли, уни эр деб хисобламайди. Унга пул бўлса бўлди. Ойликни ҳам янги йилдан олдин беришган. Икки ой бўлаябди пулдан дарак йўқ. Хотин - қизлар байрами олдидан ўқитувчилар директорга тўполон қилиб, ойликни бермасаларинг, байрамдан кейин ишга чиқмаймиз, дейишди. Директор район халқ тaълими бўлимига бориб масалaни кўндаланг қўйди. Охири еттинчи март куни кеч бўлaй деганда унинг қўлига ўқитувчиларнинг ойлиги тегди. Наби ака Наимов Нормуродни бугун ва эртага унинг хонасида ухлаши кераклигини айтди.
-Байрамгача ойликларни беролмадик, тўққизинчида тарқатамиз, сейфга эҳтиёт бўл,хонани бир дақиқа ҳам ташлаб чиқма, - деб қайта-қайта тайинлади у.
Нормурод директорга айтганини албатта бажаришга сўз берди.
Тўққизинчи март куни Наби ака Наимов мактабга ҳар доимгидан эртароқ келди. Хонасига кириб хушидан кетиб қолай деди. Сейф бузиб ташланган, ичида эса бир тийин ҳам йўқ. Сейфнинг устидаги қоғозда "Наби ака, вақти келиб бу пулларни қайтарарман, илтимос, мени қидиртирманг, барибир тополмайсиз" деган Нормуроднинг ёзуви. Отасиникида ҳам, ўзининг уйида ҳам Нормуроднинг бўлмаслигини ҳамма билсада,тезда у ерларга одам юборилди.Нормурод эса ростдан ҳам ҳеч қаерда йўқ эди.
Мы представляем интересное пособие которое поможет всем
молодым родителям узнать как надежнее ухаживать за вашим какрапузиком наш http://rubebi.ru
Извините что может не в ту раздел написал. но не нашел раздел общения
[url=http://rubebi.ru/mult/1409-legenda-o-grige-1967.html]Легенда о Григе (1967) : Энциклопедия для родителей[/url]

ИНСУЛЬТ
ИНСУЛЬТ
Қодирқул ўзига келганида тонг ёришиб қолган эди. У ўрнидан турмоқчи бўлди, лекин оёқлари унга бўйсинмади. Унинг ётган жойидан автобус бекатигача йигирма қадам ҳам чиқмайди. Бекатгача етиб олса, биронта йўловчи келиб қолганда, ёрдам сўрайди.
Қодирқулнинг ҳамма жойи зирқираб оғриганидан қимирлашга ҳам кучи етмади. Боши лат еган деса, ўзига келмаслиги керак эди. Ўрнидан туролмаганига, у оёғини шикастланган бўлса керак, деб ўйлади. Кучи кетиб, у яна ерга ёпишиб ётиб олди. Танаси бироз ором олгандек бўлса ҳам, лаблари қуриб ичи ёниб кетаётганидан яна бошини кўтарди. Унинг шундай ётиши бир қултум сувга боғлиқдек, гўё сув ичса у бемалол туриб юрадигандек эди. Атрофга қараб чиқди. Кўлини чўзиб, четларда ўсиб ётган ўтлардан бир тутамини юлиб, оғзига солди. Шудринг сувини сўриб, чанқоғини қондирди. Умрида ҳеч қаери оғримаган Қодирқул қаерлари зирқираб оғриётганини тушунмай, ҳамма жойини пайпаслаб кўриб чиқди: қорни деса қорни эмас, юраги уриб турибди.
Ўтиришга ўтирди, лекин туролмади, Қодирқулнинг боши айланиб, яна ётгиси келди. Шундай бўлса ҳам у бор кучини йиғиб, тиззасида юра бошлади, кейин эмаклашга ўтди. Мана бекатнинг темир панжараси, ичкарида скамейка. Қодирқул бир амаллаб скамейкага чиқиб ётиб олди. Энди у фикрини бир жойга тўплаб, унга нима бўлганини эслашга ҳаракат қилди. Якшанба куни у бозорга келган эди. Демак бугун душанба, душанба куни бу ерда биронта ҳам йўловчи бўлмаслиги мумкин.
Тошқўрғонда қадимдан фақат икки кун, шанба ва якшанба кунлари бозор бўлади. Бу кунлари бозорга келганларнинг сон саноғи бўлмай кетади. Нарса ташувчи машина, эшшак арава, от арава, мотоциклчилар тинмай қатнаб ётади.
Мактабда адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлаган Қодирқул, ойлик билан оиласини боқишга қийналиб қолганидан, тўрт йилдан бери ота касбини қилиб, шанба -якшанба кунлари молбозорга даллоллик қилишга чиқар эди.
Шу сафар бозорда анча ушланиб қолди. Охирги автобусга улгуриш учун шошиб келаётганида, йўлтўсарлар уни уриб йиқитишди. Қодирқулнинг кўзига биттаси танишдек кўринди.
Йўлтўсарлар уни машинасида олиб кетиб, ярим кечаси ташлаб кетишганини Қодирқул билмасди. Пулимни олгандир, - ўйлади у, чунтагида пули бор-йўқлиги уни қизиқтирмасди. Тирик қолганидан, ҳаёли жойида эканлигидан кўнгли озроқ тинчигандек бўлди, энди фақат биронта одам келиб қолса бўлди.
Бундан тўрт йил олдин Қодирқул бозорга келаётганда, тонг саҳарда шу ерда ухлаб ётган йигитни топиб олган эди. Республика газетасида Қодирқул бир йигитни йўқолганини, бу йигит ақли заиф бўлиб, ҳаттоки гапира олмаслигини ўқиган эди. Қодирқул унинг ўша йигит эканлигига ишонч ҳосил қилгач, бозорга ҳам бормасдан, уйига олиб келган. Эртасига почтага бориб Тошкентга телефон қилиб, воқеани айтиб берганди. Ўша куниёқ йигитнинг ота-онаси етиб келиб, минг раҳматлар айтиб уни олиб кетганди.
Қодирқул ҳам биронта келиб унга ёрдам беришига ишонар эди, лекин ўшанда якшанба эди, бугун эса душанба. Шу ўйлар билан Қодирқулнинг кўзлари яна уйқуга кетди. Уйғонганда, унга шундай туюлди, аслида ўзига келганда, қуёш қоқ тепага чиқиб қолган эди. Бу вақт ичида одaм зоти ўтганга ўхшамайди.
Шу ётишда анча ётди. Бир вақти қандайдир овозлар эшитилди. Бошини кўтариб чақирай деса, кучи етмади. Қодирқул уларнинг ўзлари бекат томонга келаётгини қадамларининг яқинлашаётган овозидан сезди.
“Бу томондан юр, биронта пиёнистдадир, сўкиб солмасин яна”, - деган аёл овози эшитилди. Шундан кейин қадамлар узоқлашди, кейин эса умуман эшитилмай қолди. Қодирқул бор кучини йиғиб ўтканларга кўринсин деб, юзини кўча томонга буриб олди, яна ҳолисизланиб кўзларини юмди.
Эрини бозордан келмаганидан ҳовотирланган Бибисора боласини бешикка белаб, ташқарига чиқди. Биронта ўртоғини учратиб, тўй-пўйга кетгандир, ўйлади у. Лекин у бозор кийимида ҳеч қаерга бормас эди. Қодирқул ёзда кийиш учун бозорга узун яктагини оларди. Совуқ кунлари чопонда борарди. Кўйлакни доим тоззасини, шимни эса эскисини киярди.
Яктакни ўраб, сеткасига солиб олгандир, хулоса қилди Бибисора ва уйига кириб ётди. Эртасига тушгача ҳам эри келмагач, целлофан пакетга бир баклашка сув олиб, мактабдан энди келган ўнга кирган катта ўғли билан автобус бекатига келди. Бундай кунлари Тошқўрғoнга автобус юрмас эди, улар ўша томондан ўтадиган катта автобусга ўтириб олишди. Тошқўрғоннинг бурулишига келганда, ҳайдовчидан автобусни тўҳтатишни сўраб, тушиб қолишди. Нарёғига ярим соатлар пиёда юрилади.
Улар бекатга етиб келишганида, Қодирқул беҳуш ётар эди. Рангида қон йўқ. Фақат нафас олаётгани сезилиб турибди. Бибисора ўғилчасини қўрқитиб юбормаслик учун, даданг касал бўлиб қолган, мен машина ушлаб келай, деб югуриб катта йўлга кетди.
Нима қилишни билмай турган бола, дадасига тикилиб турарди. Пастки лабини ялагандек бўлиб Қодирқул ютинди. Ёш бўлишига қарамай, бола ерда ётган пакетдан баклашкани чиқариб, сувидан отасининг оғзига томизди.
Қодирқулнинг жонига ором кирди, кўзини очишга ҳаракат қилди. Бола қўллари билан дадасини бошини ушлаб, секин, “дада сизга нима бўлди?”- деб сўради. Боласини овозини эшитган Қодирқул, жилмаймоқчи бўлиб, бир нарсалар деди.
Уни касалхонага олиб келишди. Касалхонада Қодирқулнинг жони узилди. Докторлар мурдани уйга бериб юборишмади. Ўлим сабабини аниқлаш кераклигини айтишди. Уни текшириб кўришганда, кўпгина ички органлари йўқ эди. Бу жиноят иши эканлигини билган доктор, ёпиқ қозон ёпиқлиғича қолсин деб, югур-югур кўпайишидан қўрқиб, “инсульт” деб ташвих қўйиб берди. Қодирқулнинг жасадини қариндошлари олиб кетишди.
ОРЗИГУЛ
ORZIGUL
Posted by Orzigul at 8:57 AM
Subscribe to:
Posts (Atom)